Спорт орқали боланинг дунёқараши ўзгаради. Кеча кўчада нима қилишни бидмай юрган бола бирон-бир хунар ўрганиш,спорт машғулотлари билан банд бўлса, ота-онасига ҳам бошқача кўз билан қарайди. Оилада меҳр-оқибат кучаяди.
Ислом    Каримов.
            “Умид ниҳоллари” – деб ном олган ўқувчи ёшларни чиниқтириб, иродасини тоблайдиган бу кескин спорт мусобақалари ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодни, Ватанни химоя қилишга, уни улуғлаш, қудратига қудрат қушишга, халқаро майдонларда унинг обру ва нуфузини янада юксалтиришга қодир бўлган инсонлар этиб тарбиялашга хизмат қилиши, шубхасиз.
Ислом    Каримов.
 
                            Биз, “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаси иштирокчилари Юрбошимиз томонидан бизларга кўрсатилаётган чексиз ғамхурлик ва эътиборига жавобан:
Билим сирларини чуқур эгаллашга, ўзлигимизни жаҳон ареналарида ҳам намаён этишга, энг аввало, она юртга содиқ фарзанд, элга таянч бўлишга, Ватанимиз шон-шухратини юксалтириш учун ўзимизнинг бор кўчимизни, билим ва заковатимизни, салохиятимизни намоён этишга
қасамёд қиламиз,
                                        қасамёд қиламиз,    
                                                                            қасамёд қиламиз!

Иродамиз тоғдай метин, мустаҳкам.
Интилиб қучгаймиз мудам шухрат, шон.
Ҳеч кимдан, ҳеч қачон бўлмаганмиз кам,
Ботирлик, нафосат эрур намоён.

Мурғак юракларга ёқилсин олов,
Хамиша ҳамроқдир ютуқ, ғалаба.
Чиниқтириб борар ҳар битта синов,
Давом этар ҳали бўлгач талаба.

Бирдамлик, дустликка қўйилган ихлос,
Боболар шонини солади ёдга.
Келажакда умид ниҳоллари, рост,
Айланар баркамол, соғлом авлодга.

Мардона беллашиб покиза, ҳалол,
Қайта бир синаймиз бардошимизни.
Бизларга бахш этган ёрқин истиқбол,
Ишончин оқлаймиз Юртбошимизнинг.