11111111111111 >> Madaniy ma'rifiy faoliyat >> O'quvchilar hayoti >> Ватан ардоғисан азиз болажон!

 

Ватан ардоғидасан азиз болажон!

          2012-2013-ўқув йилининг бошида  Уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчиларни Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими Вазирлигининг 2003 йил 3-ноябрдаги 159-сонли буйруғи талабларидан келиб чиққан ҳолда ва 2012 йилдаги 141-буйруғи бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Йўриқнома асосида олиб борилган ишлар назоратиини олиб бориш бўйича 2012-2013 ўқув йилининг бошида мактабимизда таълим олаётган 4 нафар якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар шахсий папкалари тайёрланди, махсус ўқув сеткаси асосида дарс жадваллари ва чора-тадбирлар режаси тайёрланди, тасдиқланди “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуни”га ҳамда “Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни уйда ўқитиш тўғрисида” йўриқномага мувофиқ  ногиронлиги сабабли уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчилар таълим тарбиясига эътибор кучайтирилди ва уларнинг ижроси мактаб маъмурияти томонидан қатъий назоратга олинди.

     Мактабимиздаги 4 нафар уйда якка тартибда таълим олувчи ўқувчига жами 13 нафар олий маълумотли ўқитувчилар илғор педагогик технологиялар асосида, касаллик ташхисига қараб осонлаштирилган дастурлар ва ўқувчининг руҳий ҳолатига мослаштирилган усуллар асосида дарс бермоқдала. Якка тартибда таълим олувчи ўқувчиларимиз доска.парта.стул ва 100% бепул ўқув дарсликлари билан таъминланган. 2012-йилнинг “Мустаҳкам оила йили” деб номланиши муносабати билан, ўтказилган “Ватан ардоғидасан азиз болажон!”, “Болалар кунида- цирк мўъжизалари”, “Билимлар куни”, “Бахтимиз қомуси” каби байрамларда ўқувчиларнинг уйларига  ташриф буюрилиб, оилавий аҳволи ва шароити билан танишиб, ҳомийлар томонидан ташкил этилган совғалар билан қутлаб келмоқдамиз. 2012 йил давомида якка тартибда таълим олувчи ўқувчиларимизга шаҳар ҳокимлиги, ҳомийлар ва бажарувчилар томонидан жами 1.266.701 сўмлик компьютер жамланмаси, ўқув қуроллари ва ширинликлар, ўйинчоқлар  тақдим этилди.   Якка тартибда таълим берувчи ўқитувчиларнинг йиллик ва кундалик иш режалари, якка тартибда дарс соати учун юкламанинг мавжуд ва доимий назоратда. Ўқитувчиларнинг йўл киралари учун ҳар бирига ойида энг иш ҳақининг 1 баравари бўйича  маблағ ажратилади. Дарс ишланмаларининг мазмун жиҳатдан талабга жавоб бериши назорат қилиб борилади. Ногирон болаларни “Уйда якка тартибда таълим беришнинг илғор усуллари ва якка тартибда таълим беришда меъёрий ҳужжатларнинг юрититлиши” бўйича услуб бирлашма йиғилишларида маърузалар тингланиб борилиши режалаштирилган ва давра суҳбатлари ўтказилади. Мактаб режаси асосида ўтказилаётган тадбирларда турли конкурсларда якка тартибда таълим олаётган ўқувчилар имкони даражасида иштирокини таъминлаш асосий вазифамиздир. Якка тартибда таълим олаётган ўқувчилар ўз вақтида рағбатлантириб борилмоқда. Якка тартибда таълим олаётган ўқувчиларимиздан Раҳмонқулов Шерзод 9-Д-синфда таълим олмоқда. Ҳозирда мактаб психологи ва касб-ҳунарга йўналтирувчи мутахассиси билан алоҳида сўровномалар ва суҳбатлар олиб бормоқдалар.  Облоқулова Шаҳноза 5-Б, Турсинбаева Сабрина ва Исматов Илёслар 2-В синф ўқувчиларимиз мактабда ташкил этиладиган ҳар бир байрам, танлов ва тадбирларнинг фаол иштирокчиси. Ўқувчиларимиз билан олиб борилган ишлар бўйича йиғма жилдлар ва фотоальбомлар, буклетлар тайёрлаб борилади. Мактабимизнинг якка тартибда таълим олаётган ўқувчилари билан доимий психологик ва касбга йўналтириш ишлари олиб борилади.

Бизнинг бош мақсадимиз ногирон фарзандига қараб,  “Шу боламни ўқитиб нима қилдим?” дея тушкунликка тушиб қолган ота-оналарга тўғри йўл кўрсатиш ва мактаб ёшидаги болаларни таълимга жалб қилиш, ва ўксик қалбларга зиё уруғини сепишдир.  Биз устозлар уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчиларнинг яшашга бўлган қизиқишларини орттира олсак ва ҳаётда ҳар бир боланинг ўз ўрни борлигини тушунтирсак, касаначилик ва касб ҳунар олишлари бўйича тўғри йўлланмалар кўрсата олсак ўзимизнинг  мақсадларимиздан бирига эришдик дея бахтиёр бўлар эдик.

5-“Б” синф Облоқулова Шаҳноза ўқувчиси

1-“Е” синф ўқувчиси Бафоев Жаҳонгир


                           Ўқув- тарбия  ишлари бўйича директор ўринбосари Тўйджанова Матлюба Юлдашевна