11111111111111 >> O‘quvchilar uchun yo‘riqnoma

О‘z bekiston Respublikasi

Xalq ta’limi  vazirligi

 

 Navoiy viloyati hokimligi

Xalq ta’limi boshqarmasi

 

B U Y R U G’ I

 

Министерство народного образования

Республики Узбекистан

П Р И К А З

Управление народного образования       хокимията Навоийской области

 

   210100 Navoiy shahar, P.Ochilov ko’chasi, 24 uy. Tel: 22-4-54-61: электрон манзил- navoiy_vxtb@uzedu.uz.

 

« 10 » ноябрь 2012 йил                                      325 - сонли

 

     Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг фанлар бўйича билимлар беллашувини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида

 Халқ таълими тизимида таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида 2010-2011 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича билимлар беллашувини ташкил этишнинг тўрт босқичли механизми ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди.

            Билимлар беллашуви ўқувчиларнинг қобилият ва иқтидорларини қуйи синфлардан бошлаб аниқлаш ва ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш билан биргаликда мактабларда соғлом рақобатни шакллантириб, ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини ривожлантирмоқда. Беллашувларда ғолиб бўлган ўқувчиларга махсус диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилиб, «Ёзги интеллектуал-ривожлантириш оромгоҳлари» ташкил этилди.

Билимлар беллашувини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш, таълим сифатини оширишга қаратилган илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, умумий ўрта таълим мактаблари ва халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман, шаҳар бўлимлари фаолиятига таълим сифати асосида холисона баҳо бериш, рейтингини аниқлаш орқали ўқувчилар, ўқитувчилар ҳамда таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобатни ривожлантириш асосида умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартларида белгиланган талабларнинг бажарилишини таъминлаш ҳамда кўриш ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 5 ноябрдаги 321-сонли буйруғининг ижросини таъмнлаш мақсадида

БУЮРАМАН:

            1. Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 5 ноябрдаги 321-сонли буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

 

2. Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 5 ноябрдаги 321-сонли буйруғи       1 ва 3 иловалари билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича билимлар беллашувини ўтказиш тўғрисида”ги Низом ва унинг 1-иловаси (Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича билимлар беллашуви ўтказиладиган фанлар ва назорат турлари) ҳамда беллашувларни ўтказиш тартиби ва фанлар кесимидаги баҳолаш мезонлари барча туман (шаҳар)ларга ҳамда умумий ўрта таълим мактабларига етказилиб, беллашувларнинг 1-,2-,3 босқичлари мазкур ҳужжатлар асосида ташкил этилсин.

3. 2012-2013 ўқув йилида билимлар беллашувларини ташкил этиш бўйича вилоят ташкилий қўмитаси таркиби 1-иловага, беллашувларнинг қўйи босқичларини юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Давлат таълим стандартлари мониторинги бўлими (Ф.Қўчқоров) ва вилоят методика маркази (Б.Нортожиев)га:

4.1. “Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича билимлар беллашувини сифатли ўтказилишини таъминлаш тўғрисида” амалий ўқув-семинар ўтказиш ва халқ таълими вазирлиги томонидан тайёрланган баҳолаш мезонлари, ёзма иш намуналарини ва методик тавсияларни туман (шаҳар)ларга етказиш;

4.2. Жойларда беллашувларнинг биринчи ва иккинчи босқичларини Низом асосида ўтказилиш жараёнини қатъий назоратга олиш ва ҳар томонлама амалий ёрдам бериш;

4.3. Беллашувларнинг учинчи босқичида I, II, III ўринларни эгаллаган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларини ҳомийлар ва бюджетдан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича бошқарма раҳбариятига таклиф киритиш;

4.4. Ғолиб ўқувчиларни фан йўналишлари бўйича ёзги интеллектуал ривожлантириш оромгоҳларида дам олишларини ташкил этиш, мутахассислар иштирокида мастер класс учрашувлари, машғулотлар, фан кечалари, турли викториналар, мусобақалар ва танловлар ўтказиш режасини ишлаб чиқиш;

4.5. Билимлар беллашувларининг қўйи босқичлари натижаларини халқ таълими ходимларининг анъанавий август кенгашларида атрофлича муҳокама қилинишини ҳамда ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш вазифалари топширилсин.

 5. Давлат таълим стандартлари мониторинги бўлими (Ф.Қўчқоров)га:

5.1. 2013 йилнинг 1 мартига қадар беллашувларнинг учинчи босқичида иштирок этувчи ўқувчилар тўғрисида маълумотларни шакллантириш, Ташкилий қўмитага тақдим этиш ҳамда вилоят босқичини ўтказиш бўйича бошқарма раҳбариятига таклифлар киритиш;

5.2. Ҳар бир босқич якуни бўйича ҳисоботларни белгиланган тартибда умумлаштириб, 2013 йил 1 мартига қадар биринчи ва иккинчи босқичлар, 2013 йил 1 апрелгача учинчи босқич якунлари тўғрисида маълумотлар ва тегишли жадвалларни ҳамда тўртинчи босқичда иштирок этувчи ўқувчилар рўйхатини вазирликка тақдим этиш;

5.3. Беллашувларнинг вилоят босқичи натижаларини таҳлил қилиш,  ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлари ҳамда туман (шаҳар)лар рейтингини тайёрлаш ва бошқарманинг ҳайъат йиғилишига маълумотнома киритиш;

5.4. Билимлар беллашувининг вилоят босқичи натижалари асосида ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларида аниқланган бўшлиқлар ва уларни тўлдириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда беллашувларнинг ҳар бир босқичи якуни бўйича сайланма тарзида таълим муассасаларини ўрганиш ва  ҳисоботларни Халқ таълими вазирлигининг умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш бош бошқармасига тақдим этиш вазифалари топширилсин.

 6. Молиялаштириш ва моддий таъминот бўлими (С.Назаров) билимлар беллашувининг учинчи вилоят босқичини ўтказиш ва тўртинчи Республика босқичига ғолиблар иштирокини таъминлаш сарф-харажатларини бошқарманинг 2013 йил бюджет харажатлари сметасига киритиш билан боғлиқ чораларни кўрсин.

7. Барча (туман) шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудирлари ва бошқарма тасарруфидаги таълим муассасалари раҳбарларига:

7.1. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича билимлар беллашувини ўтказиш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва бажарилишини таъминлаш;7.2. “Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича билимлар беллашувини сифатли ўтказилишини таъминлаш

тўғрисида” таълим муассасаларида амалий ўқув-семинарлар ўтказиш, билимлар беллашуви Низоми, ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонларинии таълим муассасаларига реестр орқали етказиш ҳамда беллашувларнинг биринчи (мактаб) босқичини ўтказишга ҳар томонлама амалий ёрдам бериш;

7.3. Беллашувларнинг мактаб ва туман, шаҳар босқичи учун назорат ишлари материалларини малакали мутахассислар, методистлар, тажрибали ўқитувчилар-ни жалб этган ҳолда, фанлар бўйича саволларнинг сифати, кўп вариантлилиги ва махфийлигига алоҳида эътибор берган ҳолда тайёрлаш;

7.4. Беллашувларнинг биринчи ва иккинчи босқичида I, II, III ўринларни эгаллаган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларини ҳомийлар ва бюждетдан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларини кўриш ҳамда ғолиб ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларини ёз мавсумида ёзги оромгоҳларда дам олдиришни ташкил этиш, мастер класс учрашувлари, машғулотлар, фан кечалари, турли викториналар, мусобақалар ва танловлар ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

7.5. Беллашувларнинг биринчи ва иккинчи босқичлари якуни бўйича ҳисоботларни белгиланган тартибда умумлаштириб, 2013 йил 20 январига қадар биринчи босқич, 20 февралига қадар иккинчи босқич натижаларини ва тегишли жадвалларни ҳамда учинчи босқичда иштирок этувчи ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш ва бошқарманинг давлат таълим стандартлари мониторинги бўлимига тақдим этиш;

7.6. Беллашувларнинг мактаб ва туман, шаҳар босқичи натижаларини таҳлил қилиш, мактаблар рейтингини аниқлаш ва натижаларини кенгаш йиғилишларида муҳокама этиш;

7.7. Ўтказилган билимлар беллашуви натижалари асосида ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларида аниқланган бўшлиқлар ва уларни тўлдириш бўйича амалга оширилган ишлар, беллашувларнинг ҳар бир босқичи якуни бўйича сайланма тарзида ўрганиш натижалари тўғрисида ҳисоботларни бошқарманинг Давлат таълим стандартлари мониторинги бўлимига тақдим этиш вазифалари топширилсин.

 8. Матбуот хизмати (А.Жўраев)га, “Зиёкор садоси” газетаси (Ҳ.Ўтаганова) ва “Истиқбол ғунчалари” газетаси (А.Жўраев) таҳририятлари билан биргаликда билимлар беллашувларини ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш вазифаси юклатилсин.

 9. Мазкур буйруқ қабул қилиниши муносабати билан бошқарманинг 2012 йил 23 августдаги 213-сонли буйруғи бекор қилинсин

 10.Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

  Бошқарма бошлиғи:                    М.Пардаева

 Киритди:                                             

 Ф.Қўчқоров  А.Жумаев

Келишилди

  С.Назаров 

  Б.Нортожиев

   Р.Ризаева      

   Ж.Қаландаров

Бошқарманинг 2012 йил « 10 »

ноябрдаги 325- буйруғига 1-илова

 

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича “Билимлар беллашувлари”ни ташкил этиш бўйича

ВИЛОЯТ ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТАСИ ТАРКИБИ

Ф.И.Ш

Иш жойи, лавозими

 

1

М.Пардаева

Бошқарма бошлиғи, раис

 

2

 

Ф.Қўчқоров

Давлат таълим стандартлари мониторинги бўлими мутахассиси, масъул котиб

3

А.Жумаев

Бошқарма бошлиғи ўринбосари, аъзо

 

4

С.Назаров

Молиялаштириш ва моддий таъминот бўлими бошлиғи, аъзо

5

Р.Ризаева

Маънавият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи, аъзо

6

Б.Нортожиев

Вилоят методика маркази директори, аъзо

 

7

 

Бош ҳисобчи, аъзо

 

8

Ж.Қаландаров

Бошқарманинг бош мутахассиси, аъзо

9

Барча туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудирлари, аъзо

 

 

 Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган ҳолда ташкилий қўмита таркибига ушбу лавозимга тайинланган ёки мазкур вазифалар унинг зиммасига юкланган ходим киритилади.

Бошқарманинг 2012 йил « 10 »

ноябрдаги 325- буйруғига 2-илова

Вилоят Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг

фанлар бўйича “Билимлар беллашувлари”ни ташкил этиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

v

Бошқарманинг 2012 йил « 10 »

ноябрдаги 325- буйруғига 2-илова

 

 

Вилоят Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг

фанлар бўйича “Билимлар беллашувлари”ни ташкил этиш бўйича

 

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

 

 

Бошқарманинг 2012 йил « 10 »

ноябрдаги 325- буйруғига 2-илова

 

 

Вилоят Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг

фанлар бўйича “Билимлар беллашувлари”ни ташкил этиш бўйича

 

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

 

 

Т/р

Тадбирлар

 мазмуни

Бажариш

муддати

Масъул

1

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида

 фанлар бўйича билимлар беллашувини ташкил этиш ташкилий

қўмита йиғилишини ўтказиш

2012 йил

ноябрь

М.Пардаева

2

Фанлар бўйича билимлар беллашувини ўтказиш бўйича

туман (шаҳар) ХТМФМТТЭБ мудир ўринбосарлари ва ДТСМ кичик

 гуруҳи раҳбарлари учун ўқув семинар ташкил этиш

2012 йил

25-ноябргача

Б.Нортожиев, Ф.Қўчқоров

3

Жойларда билимлар беллашувларининг I ва II босқичларини

 ўтказиш жараёнини қатъий назоратга олиш, амалий ёрдам

кўрсатиш

2012 йил декабр-

2013 йил

январ-феврал

Б.Нортожиев, Ф.Қўчқоров

4

Билимлар беллашувларнинг III босқичи учун назорат иши

материалларини малакали мутахассислар ва тажрибали

ўқитувчиларни жалб этган ҳолда, фанлар бўйича с

аволларнинг сифати, кўп вариантлилиги ва махфийлигига

алоҳида эътибор берган ҳолда тайёрлаш

2013 йил

10-мартгача

А.Жумаев,

Ф.Қўчқоров

5

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича

билимлар беллашувларининг III босқичини ташкил этиш,

ўтказиш билан боғлиқ харажатлари сметасини тузиш

2013 йил

20-февралгача

А.Жумаев,

С.Назаров,

Ф.Қўчқоров

6

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича

билимлар беллашувининг III босқич ҳакамлар ҳайъати,

апелляция комиссияси ва аудитория раҳбарлари

рўйхатини шакллантириш

2013 йил

10-мартгача

А.Жумаев,

Б.Нортожиев,

7

Беллашувларнинг III босқичи меъёрий ҳужжатлари

(баҳолаш мезонлари, далолатнома бланкалари,

 ҳисобот, қарор ҳамда муҳр босилган дафтарлар,

 иштирокчилар рўйхати)ни тайёрлаш

2013 йил

1-мартгача

А.Жумаев,

Ф.Қўчқоров

8

Беллашувлар ўтадиган кунларда иштирокчилар

осойишталигини ва соғлиқни сақлаш мақсадида

МХХ, Ишчи ишлар бошқармаси, Соғлиқни сақлаш

 бошқармасига хат тайёрлаш ва етказиб бериш

Беллашувлар ўтадиган кундан

1 ҳафта олдин

И.Гадоев

9

Беллашувнинг III босқичида иштирок этувчи

ҳакамлар ҳайъати, апелляция комиссияси,

аудитория раҳбарлари, ота-оналар ва иштирокчи

 ўқувчиларни билимлар беллашувини ўтказиш

тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари билан таништириш

Беллашув

бошланидан

 олдин

Б.Нортожиев, Ф.Қўчқоров

10

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича

билимлар беллашуви III босқич ғолибларига

 гувоҳномалар ва эсдалик совғалар тайёрлаш

2013 йил

10 мартгача

А.Жумаев,

С.Назаров

11

Иштирокчиларни беллашувлар ўтадиган таълим

муассасасига олиб бориш учун автобуслар ташкил

этиш ва хавфсизликни таъминлаган ҳолда олиб келиш

Беллашув

 кунлари

ХТМФМТТЭБ мудирлари

12

Беллашувларнинг барча босқичларини ўтказилиш

жараёнини оммавий ахборот воситаларида ёритиб

бориш

Йил

давомида

А.Жўраев, ХТМФМТТЭБ мудирлари

13

Беллашувнинг III босқич ҳакамлар ҳайъати,

аудитория раҳбарлари ва назоратчилари учун

семинар-йиғилиш ташкил этиш

2013 йил

15 март

А.Жумаев, Б.Нортожиев, Ф.Қўчқоров

14

Беллашувнинг III босқичини очилиш маросимини

ўтказиш сценарийсини тайёрлаш ҳамда юқори

савияда ташкил этиш

2013 йил

март

Н.Эштилавов

15

Билимлар беллашуви III босқичини ўтказиш учун

зарур бўлган маблағларни тасдиқланган смета

асосида ажратиш

2013 йил

март

С.Назаров,

Бош ҳисобчи

Т/р

Тадбирлар

 мазмуни

Бажариш

муддати

Масъул

1

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида

 фанлар бўйича билимлар беллашувини ташкил этиш ташкилий

қўмита йиғилишини ўтказиш

2012 йил

ноябрь

М.Пардаева

2

Фанлар бўйича билимлар беллашувини ўтказиш бўйича

туман (шаҳар) ХТМФМТТЭБ мудир ўринбосарлари ва ДТСМ кичик

 гуруҳи раҳбарлари учун ўқув семинар ташкил этиш

2012 йил

25-ноябргача

Б.Нортожиев, Ф.Қўчқоров

3

Жойларда билимлар беллашувларининг I ва II босқичларини

 ўтказиш жараёнини қатъий назоратга олиш, амалий ёрдам

кўрсатиш

2012 йил декабр-

2013 йил

январ-феврал

Б.Нортожиев, Ф.Қўчқоров

4

Билимлар беллашувларнинг III босқичи учун назорат иши

материалларини малакали мутахассислар ва тажрибали

ўқитувчиларни жалб этган ҳолда, фанлар бўйича с

аволларнинг сифати, кўп вариантлилиги ва махфийлигига

алоҳида эътибор берган ҳолда тайёрлаш

2013 йил

10-мартгача

А.Жумаев,

Ф.Қўчқоров

5

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича

билимлар беллашувларининг III босқичини ташкил этиш,

ўтказиш билан боғлиқ харажатлари сметасини тузиш

2013 йил

20-февралгача

А.Жумаев,

С.Назаров,

Ф.Қўчқоров

6

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича

билимлар беллашувининг III босқич ҳакамлар ҳайъати,

апелляция комиссияси ва аудитория раҳбарлари

рўйхатини шакллантириш

2013 йил

10-мартгача

А.Жумаев,

Б.Нортожиев,

7

Беллашувларнинг III босқичи меъёрий ҳужжатлари

(баҳолаш мезонлари, далолатнома бланкалари,

 ҳисобот, қарор ҳамда муҳр босилган дафтарлар,

 иштирокчилар рўйхати)ни тайёрлаш

2013 йил

1-мартгача

А.Жумаев,

Ф.Қўчқоров

8

Беллашувлар ўтадиган кунларда иштирокчилар

осойишталигини ва соғлиқни сақлаш мақсадида

МХХ, Ишчи ишлар бошқармаси, Соғлиқни сақлаш

 бошқармасига хат тайёрлаш ва етказиб бериш

Беллашувлар ўтадиган кундан

1 ҳафта олдин

И.Гадоев

9

Беллашувнинг III босқичида иштирок этувчи

ҳакамлар ҳайъати, апелляция комиссияси,

аудитория раҳбарлари, ота-оналар ва иштирокчи

 ўқувчиларни билимлар беллашувини ўтказиш

тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари билан таништириш

Беллашув

бошланидан

 олдин

Б.Нортожиев, Ф.Қўчқоров

10

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича

билимлар беллашуви III босқич ғолибларига

 гувоҳномалар ва эсдалик совғалар тайёрлаш

2013 йил

10 мартгача

А.Жумаев,

С.Назаров

11

Иштирокчиларни беллашувлар ўтадиган таълим

муассасасига олиб бориш учун автобуслар ташкил

этиш ва хавфсизликни таъминлаган ҳолда олиб келиш

Беллашув

 кунлари

ХТМФМТТЭБ мудирлари

12

Беллашувларнинг барча босқичларини ўтказилиш

жараёнини оммавий ахборот воситаларида ёритиб

бориш

Йил

давомида

А.Жўраев, ХТМФМТТЭБ мудирлари

13

Беллашувнинг III босқич ҳакамлар ҳайъати,

аудитория раҳбарлари ва назоратчилари учун

семинар-йиғилиш ташкил этиш

2013 йил

15 март

А.Жумаев, Б.Нортожиев, Ф.Қўчқоров

14

Беллашувнинг III босқичини очилиш маросимини

ўтказиш сценарийсини тайёрлаш ҳамда юқори

савияда ташкил этиш

2013 йил

март

Н.Эштилавов

15

Билимлар беллашуви III босқичини ўтказиш учун

зарур бўлган маблағларни тасдиқланган смета

асосида ажратиш

2013 йил

март

С.Назаров,

Бош ҳисобчи