Устоз сизни ўхшатгим келар,

Чўққилари баланд тоғларга.

У тоғларнинг бағридан селлар,

Сизиб тушар сокин сойларга.

Ҳар кун қуёш билан баравар,

Тонгни қаршиловчи инсон Сиз!

Билим сарварларин энг аввал

Шогирдига шодон тутган сиз.

Устоз десам кўзим олдига,

Чеҳраси нур хилқат келади.

Сўзлари дур доналаридек,

Минг асрлик ҳикмат келади.

-Устоз сизнинг асл бахтингиз

Нимада?-деб саволга кўмсам.

Дедингиз сиз жилмайиб секин,

Шогирдларим камолин кўрсам.

 
Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари

Турабаева Шаҳноза Эшонқуловна