Ma'naviy-ma'rifiy yo‘nalish >> Зарафшон шаҳар 2-сонли умумтаълим мактабида 2-5-сентябр кунлари “Мустақиллик ва эркинлик”, “Кеча ким эдигу,бугун ким бўлдик?” мавзусида ўтказилган ҳафталик тўғрисида Маълумот

2015 йил 2-сентябр куни мактабда мустақиллигимизнинг 24 йиллиги ҳамда “Билимлар куни” муносабати билан “Бетакроримсан,ягонасан Она Ватаним Ўзбекистоним!” эзгу ғояси асосида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирга “Олтин водий” газетаси бош муҳаррири М.Муқимов, ШХТМФМТТЭБ методисти З.Толипова, “Олтин водий” МФЙ раиси Ш.Холмуродовлар ташриф буюрди.Тадбирда ўқувчилар Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар ижро этди.1-9-синфларда  мустақиллик дарслари ўтказилди.152 нафар 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди.

 3-сентябр куни  “Бу азиз Ватан барчамизники” мавзусида расмлар танлови ўтказилди. Танловда  7-8-синф ўқувчилари иштирок этди.Ўқувчилар расмларида  Ватанимизнинг мустақиллик йилларида эришган ютуқларини  ўз расмларида акс эттирди.

 4-сентябр куни 6-9-синф ўқувчилари ўртасида “Мустақиллик –олий неъмат” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

 5-сентябр куни Камолот ЁИҲ аъзолари билан “Кеча ким эдигу,бугун ким бўлдик?” мазусида  давра суҳбати  ўтказилди.

 

 

Мактаб директори:                  Туйджанова М.Ю