Ma'naviy-ma'rifiy yo‘nalish >> Зарафшон шаҳар 2-сонли умумтаълим мактабида 7-12-сентябр кунлари “Маънавият,Шукроналик, Юксалиш”, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш-энг олий саодатдир” номли асарини ўрганиш ҳафталиги тўғрисида Маълумот

Мактабда 7-12-сентябр кунлари маънавият хафталиги ўтказилди.

7-сентябр куни “Сафланиш” тадбирида  ўқувчиларга мустақиллик йилларида эришган ютуқларимиздан,ёшларимизга яратилаётган имкониятлар ҳақида гапириб ўтилди.

8-сентябр куни мактаб кутубхонасида “Маънавият,Шукроналик, Юксалиш” мавзусида суҳбат ташкил этилди.

9-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш-энг олий саодатдир” номли асарини ўрганиш юзасидан педагог ходимлар билан йиғилиш ўтказилди. Миллий истиқлол ғояси фани ўқитувчиси М.Исаева асар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.Асарни маънавият соатлари,миллий истиқлол ғояси дарсларида ўрганилиши айтиб ўтилди.Сентябр ойининг охирги жума куни ўқитувчиларга маънавият соатида ўтказилиши,9-октябр куни маънавият соатида ўқувчиларга ўтказилиши синф раҳбарларига юклатилди.

 

 

 

Мактаб директори:         Туйджанова М.Ю