Ota-onalar uchun >> Огоҳ бўлинг ! Биласизми, Болангизга қандай кийим кийдирияпсиз ?

Инсоннинг феъл-атворини унинг кийинишидан ҳам билиш мумкин экан. Пала-партиш, кир–чир кийимда юрадиганларнинг аксарияти бадфеъл кишилар бўлгани каби диду фаросат билан кийиниш юксак одоб белгиси саналади. Аммо кейинги вақтларда кўча–кўйга, бозорга чиққанимизда, тўйларда, ҳаттоки тарбия масканларимизда, олий таълим масканларида ҳам калта, ички кийимлари яққол кўриниб турадиган кийимлар хаттоки тушунмаган ва билмаган холда наркотик моддаларни чекишга ундайдиган расмлар туширилган, тор кийимларни кийиб юриш одатга айланиб бормоқда. Аммо кийимларда баъзи ғарбона ёзувларда ёзилган сўзлар билан безак берилади. Бундан ташқари безакларда ҳаттоки бутунлай шу кийимни материалларида ”Марихуанна” --- каноп барглари суратларини жойлаштириш урфга кирган. Бу ўсимликнинг баргларини суратларини босиб чиқариш «реклама»ми ёки «билимсизлик»ми? Бу кийим материалларини ишлаб чиқарувчиларнинг туширятган расмлари нимани англатишини билмасликдир балки. Кийим тайёрланадиган материалларни дизайнини ишлаб чиқариш учун рухсат берадиган мутасадди ходимлар қаерга қарашади, балки улар бунга эътибор беришмас . Ахир ўйлаб кўринг бундай расмлардаги ёзувларни маънолари замирида нима ётади. Кимлар учун бу оддий расмдир , кимлар учун бу белгидир балки. Бу кўз англамас расм эмаску, ота-оналаримиз ўз болаларига кийим танлашганларида “материали яхши экан”, ”чет элники экан”, “қиммат экан демак асл мол“–деб ўйлашади. Аслида ҳам кийимлар шунга арзийдими, ундаги ёзувлар ёки расмлар нимани англатишини ўйлаб ҳам кўришмайди. Қуйидаги расмларга эътибор беринг. Болангизга бозорлардан сотиб олиб кийдирадиган кийимингизга мана шундай расмлар ва ёзувлар бор йўқлигига катта эътибор беринг.

              

 

“Cannabis”-каноп ўти

“Go Green”-кўкатга олға

“Keep Calm and Smoke Weed”- “ чекинг ва сирни бой берманг”

Кўриб турибсизки, бош кийим, қизлар ва ўғил болалар кийимлари, мактаб сумкалари, оёқ кийимлари, ёзги ва қишги кийимларнинг барчасида бу расмлар акс етган.

Расмлар нимани англатади, нима қилишга ундайди ,барчасидан огоҳ бўлинг қадрли ота –оналар.

Адашманг, яширинчи кириб келаётган хавфли рекламадан эҳтиёт бўлинг. Бу ҳолатлар ўсиб келаётган ёш авлодга таъсир қилмасин . Болангизни асраш ўз қўлингизда.

      Инглиз тили  ўқитувчиси Тўхсанова К.Ҳ.