Umumiy ma'lumotlar >> Maktab Nizomi

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ЗАРАФШОН ШАҲАР ХАЛҚ ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ ВА ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЛИМИГА ҚАРАШЛИ 2-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ  МАКТАБИ  УСТАВИ

Зарафшон шаҳар ХТМФМТТЭБ га қарашли  2-умумий ўрта таълим мактабининг   2007 йил 31-августаги №1 педагогика кенгашида тасдиқланган.

 

I.  УМУМИЙ  ҚОИДАЛАР

                             

1.1. Умумий  ўрта таълим муассасаси (бундан кейин матнда мактаб) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим соҳасига оид фармонлари, қарорлари, жумладан 2007 йил 26 февралдаги ПФ-3857-сонли “Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, 2007 йил 29 мартдаги ПҚ-609-сонли “Умумтаълим мактабларининг намунавий штатларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги “Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида”ги 5-сонли, 1998  йил 13 майдаги  «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги 203-сонли ҳамда 2004 йил 9 июлдаги “2004-2009 йилларда мактаб таьлимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 321- сонли, 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига  ҳақ тўлашнинг  такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 275-сонли, 2007 йил 30 мартдаги “Халқ таълими муассасаларининг молиявий - иқтисодий таъминотини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги  63-сонли қарорлари асосида ташкил қилинган бўлиб, ўз фаолиятида юқоридаги ҳужжатларга, Ҳукуматнинг, Халқ таълими вазирлигининг таълим-тарбияга оид қарор, фармойиш, буйруқ ва кўрсатмаларига ва мазкур Уставга амал қилади.

1.2. Мактаб узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғини бўлиб, у ўқувчи ёшларга I-IX синф ҳажмида давлат таълим стандартлари асосида фан асосларидан умумий ўрта маълумот берувчи кундузги мажбурий таълим муасасасидир.

1.3. Мактаб халқ таълими тизимидаги  мустақил  юридик шахс ҳисобланади ва давлат герби тасвири туширилган муҳрга, штампига, ғазначилик  бўлимлари ва банкларда ҳисоб рақамига ва бошқа белгиларига эга бўлади. 

1.4. Мактаб умумий ўрта таълим муассасасини аттестация ва аккредитация  қилиш натижасига кўра давлат тест маркази ҳузуридаги  кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш ва аттестация бошқармаси ўтказган аттестация натижаларига кўра халқ таълими тизимининг бошқарув идорасининг розилиги билан маҳаллий ҳокимият қарорига асосан тугатилиши ёки таълимнинг бир туридан бошқа турига ўзгартирилиши мумкин.

1.5. Мактаб  Навоий вилояти, Зарафшон шахар,  Заводской микрохудудида   жойлашган.

 

II.    МАКТАБНИНГ  МАҚСАДИ  ВА  ВАЗИФАЛАРИ

 

2.1. Мактабнинг асосий мақсади ўқувчиларни Давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқитиш ва тарбиялаш, шахсни  таълим олишга доир конституциявий ҳуқуқини рўёбга  чиқаришдан иборат.

2.2.  Таълимнинг  бошқарув  органлари  томонидан  тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида фан асосларидан билимларнинг зарур ҳажмини беради, улардаги ташкилотчилик қобилиятлари ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиради ҳамда уларга таълимнинг кейинги босқичини онгли равишда мустақил танлашга  кўмаклашади.

2.3.  Мактаб таълим-тарбия ишларини ҳар бир шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаган ҳолда амалга оширади, ўқувчиларни ҳар томонлама камол топиши учун  қулай шарт-шароитлар яратиб беради, шу жумладан ўқувчиларнинг ўз устида мустақил ишлашлари  ва қўшимча билим олишлари  учун  имкониятлар яратади.

2.4. Бола ҳуқуқларини таъминлаш, унинг қадр-қийматини эъзозлаш, болага дўстона муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш мактабнинг асосий вазифалардан биридир.

2. 5. Мактабнинг асосий  вазифалари:

    ўқувчининг қайси  миллатга, динга,  ирқга  мансублигидан, ижтимоий  келиб чиқишидан қатъий назар умумий ўрта таълим олиш учун  имкониятлар яратиб беради:

 таълимнинг узлуксизлигини, изчиллигини, инсонпарварлиги ва  демократиклигини,  илмийлиги  ва  дунёвийлигини таъминлайди;

 истеъдодли, қобилиятли, билимдон ёшларни қўллаб-қувватлайди, рағбатлантиради.

ўқувчиларга пухта билим ва кўникмалар беришда янги педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараённи ташкил этилади;

ўқувчиларда миллий ҳамда умумбашарий қадриятларни узвий бирлаштириш асосида миллий ғоя руҳида юксак маънавий-ахлоқий  фазилатларни  камол  топтиради, уни ҳақиқий инсон, Ватанга садоқатли фуқаро сифатида  шакллантиради:

ўқувчиларда мустақил Ўзбекистон Республикасига ва унинг Конституциясига содиқликни шакллантиради, Давлат рамзларига (байроғи, мадҳияси ва герби) ҳурматни, қатъий интизом ва фан асосларини пухта эгаллашга сидқидилдан ёндашишни тарбиялайди.    

2.6. Мактабларда сифатли умумий ўрта таълим бериш асосида  қуйидаги пировард натижаларга эришилади:

билимли, баркамол, маданиятли шахсларни шакллантириш, уларни оила, жамият, давлат олдидаги масъулиятни тўла англайдиган ва эгаллаган билимларни ҳаётга татбиқ эта биладиган шахс сифатида камол топтириш;

ахлоқан  пок,  жисмонан  бақувват,  Ватанга  садоқатли,  изланувчан  фидойи  инсон, ўзининг мустақил фикрига эга, ташабускор соғлом авлодни етказиб бериш;  

умумий  ўрта таълим муассасаларида таълим-тарбия олувчиларни ўрта махсус таълим муассасаларида ўқишларини давом эттиришлари учун тайёрлаб боришдан иборатдир. 

 

III.   МАКТАБ ТАЪЛИМ -ТАРБИЯ  ЖАРАЁНИНИНГ МАЗМУНИ

ВА УНИ ТАШКИЛ  ЭТИШ

 

3.1.Мактабдаги таълим жараёни умумтаълим  дастурининг  икки  босқичига мувофиқ амалга оширилади:     

а)  бошланғич  таълим     I – IV синфлар

б) умумий ўрта таълим  I–IX синфлар 

3.2.  Бошланғич таълим:

ўқувчиларнинг ўқиш, ёзиш, ҳисоблашга оид дастлабки билим  кўникмаларини, назарий фикрлаш элементларини, нутқ ва хулқ маданий асосларини шакллантиради, шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзини  таъминлашга асос яратади.

 3.3. Биринчи синфга 7 ёшли ўғил-қизлар тўла ва 6 ёшли болалардан  эса руҳан ва жисмонан тайёр, тиббий-педагогик комиссия ва мактаб руҳшунослик хизмат кўригидан ўтган болалар халқ таълими бўлимидаги ташхис комиссиясининг хулосасига биноан қабул қилинади. Болаларни қабул қилиш ўқув йили  бошлангунга қадар амалга оширилади  ва буйруқ билан  расмийлаштирилади.

3.4.Мактаб таълими Ўзбекистон Республикаси ХТВ томонидан тасдиқланган  ўқув режаси ва дастурларига  мувофиқ амалга оширилади.

3.5.Мактабдаги таълим тили Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида” ва “Таълим тўғрисида”ги Қонунларига мувофиқ белгиланади. Таълим тилини танлашда мазкур мактаб ҳудудида истиқомат қиладиган ота-оналарнинг ҳоҳиш – истаклари инобатга олинади. 

3.6.Давлат таълим стандартлари талаблари доирасида ўқув дастурини ўзлаштира олмаган ўқувчиларга ёрдам кўрсатиш учун бошланғич ва V-IX синфларда педагогик қўллаб-қувватлашнинг турли шакллари (коррекция синфлари, тенглаштирувчи синфлар ва ҳоказо), руҳий ва жисмоний ривожланишида нуқсони бор болаларни ўқитиш ва тарбиялаш учун махсус синфлар ҳамда уйда таълим бериш ташкил қилиниши мумкин.

3.7.Мактаб ўқувчиларига тиббий хизмат кўрсатиш, махсус бириктирилган тиббий ходим томонидан амалга оширилади ва тиббий ходим маъмурият билан тенг равишда бола соғлиги учун масъулдир.

3.8.Мактабда ўқувчиларни синфдан-синфга кўчириш, якуний аттестацияларни ўтказиш Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатлар (низом, йўриқнома)га асосан амалга оширилади.

3.9.Ўқувчиларни тиббий комиссия хулосасига асосан синфдан-синфга кўчириш ёки якуний аттестациядан озод қилиш масаласи Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўшма буйруғига асосан ҳал этилади.

3.10.Ўқувчиларга мактабни тамомлаганлиги ҳақидаги хужжатларнинг бериш тартиби, якуний аттестациянинг белгиланган тартибидан истиснолар Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

3.11.Мактабнинг якуний аттестациялардан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга давлат намунасидаги шаҳодатнома, таълимда алоҳида  муваффақиятларга эришганларга имтиёзли шаҳодатнома топширилади.

3.12.Мактаб ўз ҳудудида (микроҳудуд) яшовчи мактаб ёшидаги I-XI синфларда ўқиши лозим бўлган барча болаларни мажбурий таълим олишга тўлиқ жалб этишни амалга оширади.

3.13.Мактаблардаги дарснинг ўқув чораги ва ўқув йилининг давом этиш муддати, кунлар ва ҳафталар бўйича дарслар жадвали, синфларнинг тўлдирилиши ва ўқувчиларга бериладиган ўқув юкламалари умумий ўрта таълим давлат стандартларига мувофиқ белгиланади.

3.14.Мактабларда ўқув йили 1 сентябрдан бошланади ва 31 августда тугайди. Ўқув йилидаги ўқув машғулотлари 2 сентябрда бошланади ва        25 майда тугайди.

Ўқув йилидаги ўқув машғулотлар 4 чоракка (2 ярим йилликка) бўлинади, уларнинг бошланиши ва охири ўқув режаси билан белгиланади. Ўқув йилидаги ўқув машғулотлари амалий машғулотларни ҳисобга олмаганда 34 ҳафта, 1-синфларда эса 33 ҳафта давом этади, уларга мактаб педагогика кенгаши қарори билан февраль ойининг иккинчи ўн кунлигида бир ҳафта таътил берилади. 

Ўқув  йили давомида кузги, қишки, баҳорги таътиллар камида 30 календар куни қилиб белгиланади ва Халқ таълими вазирлигининг буйруғи (таянч ўқув режасини тасдиқлаш вақтида) билан тасдиқланади.

    Ёзги таътил ўқув йили машғулотлари (имтиҳонлари) тугаган кундан бошлаб 31 августгача давом этади.

    3.16.Мактабда ўқув ишлари ва машғулотлари байрам кунлари ўтказилмайди.

1 январ     -              Янги йил

8 март       -              Хотин-қизлар куни

21  март   -              Наврўз байрами

9 май                        -              Хотира ва қадрлаш куни

1 сентябр                 -              Мустақиллик куни

1 октябр   -              Ўқитувчилар ва мураббийлар куни

8 декабр   -              Конституция куни

Рамазон ва Қурбон Ҳайити байрамларининг 1-куни.

 

3.17.Кундалик ўқув машғулотлари сони ва тартиби мактаб директори томонидан тасдиқланган дарс жадвали билан белгиланади. Дарслар орасида танаффусларнинг давом этиши ўқувчиларнинг фаол дам олишлари ва иссиқ овқат тановул қилишларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

3.18.Биринчи синф ўқувчиларига уй вазифаси бериш мажбурий эмас.          II-IX синф ўқувчиларига педагогик талаблар ва ҳар бир боланинг шахсий хусусияларини ҳисобга олган ҳолда уй вазифалари берилади.

3.19.Мактаб ўқувчиларининг билимлари Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган баҳолаш тизими асосида амалга оширилади. 

3.20.Мактаблар учун иқтидорли болаларни излаш, танлаб олиш, ихтисослаштирилган синфлар ташкил этиш, иқтидорли ўқувчилардан ташкил қилинган ихтисослаштирилган синф ўқувчилари махсус, шу жумладан муаллифлик (вариатив) ўқув дастурлари ва якка тартибдаги дастурлар асосида таълим олишлари мумкин.

3.21.Мактаблардаги синфдан ташқари машғулотлар ва тўгарак ишлари ўқувчилар ва ота-оналар ҳоҳиш истакларини, ўқувчиларни қизиқиши ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.

 

IV. ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ

 

4.1. Ўқувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

-                      давлат стандартларига мувофиқ бепул умумий таълим олиш;

-                      ўз инсоний қадр-қимматларини ҳурмат қилиниши, виждон ва ахборот эркинлигини ҳис қилиши, ўз қарашлари ва эътиқодларини эркин ифода этиш;

-                      таълим муассасасини бошқаришда қатнашиш;

-                      турли хил илмий фаолият билан шуғулланиш, семинарлар, анжуманлар, олимпиадалар, кўргазма ва танловларда иштирок этиш;

-                      ўқув шаклини мустақил танлаш;

-                      қўшимча (факультатив) таълим олиш хизматидан фойдаланиш;

4.2. Мактаб ўқувчилари:

-                      Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, миллий ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилиш, республиканинг муносиб фуқароси бўлиш, Ўзбекистон Республикасининг Герби, Байроғи ва Мадҳиясини билиш ва ҳурмат қилиш, улар билан боғлиқ бўлган маросимларни адо этиш;

-  таълим муассасаларининг устави ва ички тартиби қоидаларини   сўзсиз бажаришлари;

-                      Давлат таълим стандартлари ҳажмида умумий таълим олиш учун интилишлари;

-                      мактабга дарс жадвали асосида ўз вақтида келиши, барча дарсларда иштирок этиши, сабабсиз дарс қолдирмасликлари;

-                      ўқув жараёни учун керак бўлган барча жиҳозларни, кундалик дафтари,  дарслик, ўқув қўлланмалари, дафтарларини тўлиқ олиб келишлари;

-                      мактабда кийиниш маданиятига қўйилган талабларга риоя килишлари;

-                      ўқитувчилар томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида бажаришлари;

-                      ўз билими ва амалий кўникмаларини мустақил равишда ошириб ва мустаҳкамлаб боришлари ҳамда умумлаштириш савияларини юксалтиришлари;

-                      мактаб ва жамоат топшириқларини бажаришда фаоллик кўрсатишлари;

-                      мактаб ва жамоат мулкини авайлаб асрашлари талаб этилади.

4.3.Ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасидаги мураккаб вазиятларни ва муаммоларни ҳал қилиш мақсадида мактабда адолат комиссияси тузилади. Унда ота-оналар томонидан ёзма ёки оғзаки ҳолда берилган аризалар кўриб чиқилади ва ҳал этилади.

4.4.Жамоат тартиб қоидаларини бузган, мактаб жиҳозларини ва мулкини ишдан чиқарган, тизимли равишда ўқитувчилар ва мактаб раҳбариятининг шахсиятига тегадиган хатти-ҳаракатлар содир этадиган  ўқувчига нисбатан маҳалий ҳокимлик қошидаги вояга етмаган ёшлар билан ишлаш комиссияси билан келишган ҳолда тегишли чоралар қўлланилади.

4.5.Айрим фанлар бўйича чуқурлаштирилган таълим бериш синфларида ўқиб мунтазам равишда қониқарсиз баҳоларни олаётган ўқувчилар оддий умумий таълим синфларига ўтказилиши мумкин.

4.6.Мактабда амалдаги қонунчиликка асосан ўқувчилар уюшмаси ва бошқа жамоат ташкилотлари фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга.

 

V. МАКТАБ ПЕДАГОГИК ХОДИМЛАРИ

 

5.1.Мактаб ишига тегишли маълумотга, касб тайёргарлигига эга бўлган кадрлар,  мактаб эҳтиёжига кўра, директорнинг буйруғи асосида, шартномага биноан қабул қилинади;

5.2.        Педагогик ходимларнинг ҳуқуқлари, бурчлари ва вазифалари, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” Қонуни ва Меҳнат кодекси билан белгиланади.

5.3.        Мактаб педагогик ходимлари:

-    педагог-ўқитувчи  ўзи дарс берадиган фанини яхши билиши;  

-    мактабда, жамоат орасида ўз билими, юриш-туриши, юксак маънавий-ахлоқий фазилатлари, ички ва ташқи маданиятлилиги, намунавий турмуш тарзи, кийиниш одоби билан бошқаларга ўрнак бўлишлари;

-    ижтимоий ҳаёт учун мақбул бўлмаган ҳатти-ҳаракатлар қилишдан сақланишлари, ўқувчиларининг ҳам хатти-ҳаракатларидан хабардор бўлишлари;

-    мактаб обрўси, таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш йўлида фаоллик кўрсатишлари;

-    касб маҳоратининг юксак даражада бўлиши, таълим олувчиларнинг ўқув дастурларини давлат таълим стандартлари даражасида ўзлаштиришларини таъминлашлари;

-    ўқувчилар шахсини ҳурмат қилишлари, уларни мавжуд қонунларга, меҳнатга, ота-оналарга, маънавий, тарихий, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашлари;

-    ўсиб-улғайиб келаётган ёш авлодни бир-бирини тушуниш, халқлар, миллатлар ва эл-элатлар ўртасидаги тинчлик, аҳиллик ва иноқлик руҳида тарбиялашлари ва уларни зўравонликнинг барча кўринишларидан ҳимоя қилишлари;

-    ўзларининг касбий маҳоратларини доимо такомиллаштириб боришлари талаб этилади.

5.4.  Педагог-ўқитувчилар мактаб устави, ички тартиб қоидаларида белгиланган кийиниш маданияти  талабларига амал қилишлари лозим:

                Эркаклар:

                -тук рангли шим, оч рангдаги куйлак, тук рангдаги костюм, мавсумга караб туфли, галстук-сипо, бежирим тикилган, тоза ва дазмолланган булиши керак. Узини тартибга келтирган, соч-соколи олинган булиши лозим.

                Аёллар:

                -тиззадан юкори булмаган тук рангдаги юбка ва оч рангдаги кофта, тук рангдаги костюм, туфли (мавсумга караб)-сипо, бежирим, ута тор ёки кенг булмаган, ортикча безаклардан холи ва ранг-баранг булмаган, тоза хамда дазмолланган булиши лозим. Сочлар турмакланган, пардоз-андоз меъёридан ошмаган ва такинчоклар такмасликлари керак.

                 -ижтимоий хаёт учун макбул булмаган хатти-харакатлар килишдан сакланишлари, укувчиларнинг хам хатти-харакатларидан хабардор булишлари;

5.5.  Мактаб таълим-тарбия ишларида юқори натижаларга эришган ўқитувчилар амалдаги қонун ва қоидаларга биноан моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантирилиб борилади.

5.6.  Мактабда ҳар бир фан йўналишида метод бирлашмалар тузилиб, улар режа асосида фаолият кўрсатади ва таълим-тарбиянинг сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

5.7.  Ўқитувчилар:

машғулот ўтказишга тайёргарлик кўради, ўз касбий малакасини мунтазам равишда оширади, мактабда ташкил қилинган услубий бирлашмаларнинг фаолиятида ва бошқа шаклдаги услубий ишларда фаол иштирок этади;

мактаб Педагогик кенгаш ишида ва мактаб маъмурияти томонидан ўтказилаётган мажлисларда иштирок этади;

мактаб Директори ва бошланғич касаба уюшмаси томонидан тасдиқланган навбатчилик жадвалига биноан мактаб бўйича навбатчилик қилади;

ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан доимий алоқада бўлади;

 

5.8.  Мактаб ўқитувчилари ҳар 3 йилда ёки малака оширишга эҳтиёж туғилганда малака ошириш институтларида ўз касбий маҳоратларини ва малакаларини такомиллаштирадилар, ёш мутахассислар эса ўқув юртини битирганларидан кейин уч йилдан сўнг малака оширишдан ўтадилар.

5.9.  Педагог ходимларнинг малака тоифалари малака комиссияси  томонидан тузилган ва аттестация тўғрисидаги тегишли Низомга биноан ўтказилган аттестация натижаларига кўра белгиланади.

5.10.                 Мактаб педагог ходимлари: мактаб педагогик кенгашида, мактабнинг бошқа ички бирлашмаларда, жамоанинг умумий йиғилишларида қатнашиш йўли билан мактабни бошқаришда иштирок этадилар.

5.11.                 Мактаб педагог ходимлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги вазифаларни амалга оширадилар: ўқувчиларга ўқитилаётган фаннинг ўзига хос хусусиятларини ва ўқувчиларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда таълим ва тарбия бериш, уларда умумий маданиятни шакллантиришга, ўқувчилар ихтисослаштирилган йўналишларни онгли равишда танлашига ва ўзлаштиришига кўмаклашиш, ўқув жараёнида хавфсизлик техникаси меъёрлари ва қоидаларига риоя қилиниши тартибини таъминлаш.

 

 

VI. МАКТАБНИ БОШҚАРИШ

 

6.1. Мактабда таълим-тарбия ишлари мазкур Уставнинг  1.1 (биринчи қисм биринчи бандида) кўрсатилган  ҳужжатлар асосида олиб борилади.

6.2. Мактабни бошқариш демократия, ошкоралик, ўз-ўзини бошқариш тамойиллари асосида амалга оширилади. Мактаб жамоаси ўзига юклатилган вазифаларни ота-оналар, маҳалла қўмиталари, кенг жамоатчилик билан мустаҳкам ҳамкорликда амалга оширади.

6.3. Мактаб педагогика кенгаши мактабни бошқаришнинг олий органи ҳисобланади. Мактаб директори ўз лавозими бўйича педагогик кенгаш раиси ҳисобланади.

6.4.              Мактабларда педагогик, методик, васийлик кенгашлари ҳамда ота –оналар қўмитаси Халқ таълими вазирлиги буйруқлари билан ўрнатилган тартибда тасдиқланган тегишли Низомлар асосида шаклланади ҳамда фаолият кўрсатади.

6.5. Мактабнинг ўқув-тарбия жараёни ва кундалик фаолиятига бевосита раҳбарликни мактаб директори олиб боради.

Мактаб директори:

6.5.1. Мактаб Директори ўқув-тарбия жараёнига ва мактабнинг кундалик фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади, мактабда таълим бериш (ўқув-тарбия) ишини ташкиллаштиради, мактабнинг маъмурий-хўжалик (ишлаб чиқариш), молиявий ишини таъминлайди, мактабда хавфсизлик техникаси меъёрлари ва қоидаларига риоя қилиш тартибини яратади.

6.5.2. Мактаб директори туман(шаҳар) халқ таълими бўлими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими (ХТМФМТТЭБ) мудирларининг тақдимотига кўра тегишли халқ таълими бошқармаси бошлиғи (Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири) томонидан лавозимига тайинланади ва бўшатилади. Мактаб директори иш фаолиятида бевосита туман (шаҳар)ХТБМФМТТЭБ мудирига бўйсунади.

6.5.3. Мактаб директори меҳнат таътилида ёки вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўлган даврда унинг вазифалари директорнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари зиммасига юкланиши мумкин. Бу каби ҳолларда вазифаларни ижро этиш директор буйруғи ёки объектив сабабларга кўра тегишли буйруқ чиқариш учун имкон бўлмаса туман (шаҳар)ХТМФМТТЭБ мудирининг буйруғи асосида амалга оширилади.

6.5.4. Мактаб директори ўз ихтисослиги бўйича олий маълумотга ва педагогик ёки раҳбарлик лавозимларида камида 5 йил иш стажига эга ҳамда тегишли аттестациядан ўтган камида 1-тоифали ўқитувчи  бўлиши лозим.

6.5.5. Мактаб директори мактаб ичида ёки ундан ташқарида ўриндошлик асосида бошқа раҳбарлик лавозимларида (илмий ва илмий-услубий раҳбарликдан ташқари) ишлашига йўл қўйилмайди.

6.5.6. Мактаб директорининг мансаб вазифалари ўриндошлик асосида ижро этилиши мумкин эмас.

6.5.7. Мактаб директорига унинг ўринбосарлари бевосита бўйсунади. Мактаб директори ўз ваколатлари доирасида мактабнинг ҳар бир ходими ва ўқувчисига улар учун бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмани беришга ҳақли. Мактаб директори мактабдаги ҳар қайси бошқа ходим (унинг ўринбосари ёки бошқалар)нинг фармойишини бекор қилишга ҳақли.

6.5.8. Мактаб директори ўз ваколатлари доирасида қуйидаги мансаб вазифаларини бажаради:

Мактаб Устави ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ мактаб фаолиятининг барча йўналишлари юзасидан умумий  раҳбарликни амалга оширади.

Педагогик кенгаш билан биргаликда мактабни ривожлантириш стратегияси, мақсадлари ва вазифаларини белгилайди, унинг ишини дастурий режалаш тўғрисида қарорлар қабул қилади.

Муассасанинг ривожланиш дастурларини, мактабдаги таълимий дастурлар, ўқув режалари, курслар, фанлар, ўқув-услубий ҳужжатлар, Устав ва ички тартиб қоидаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш ишларини амалга оширади, Мактабнинг бошқа ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этади.

Мактабни янги ўқув йилига, куз-қиш мавсумига тайёр бўлишини ташкил этади ва таъминлайди, мактабда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширади, қабул қилиш далолатномаларини имзолайди;

Мактаб фаолияти жараёнида юзага келадиган ўқув-услубий, маъмурий, молиявий, хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал қилишда иштирок этади.

Мактабнинг педагог ва бошқа ходимлари ишини режалаштиради, мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Кадрларни саралаш, ишга қабул қилиш ва жой-жойига қўйиш ишларини амалга оширади, ходимларнинг мансаб вазифаларини белгилайди, уларнинг касбий маҳоратини ошириш учун шарт-шароит яратади.

Ўқувчилар учун машғулотлар жадвалини, мактаб ходимларининг иш жадваллари ва педагогик юкламасини, тарификацион рўйхатлар ва меҳнат таътиллари жадвалларини тасдиқлайди.

Ходимларнинг ижодий ташаббусини қўллаб-қувватлайди ва рағбатлантиради, жамоада ижобий маънавий соф муҳитни шакллантиради. .

Мактаб ўқувчилари ва ходимларининг саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш мақсадида мактабда умумий овқатланиш ташкилотлари ва тиббий муассасалар фаолият кўрсатиши учун керакли шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди, уларнинг ишини назорат қилади.

Жамоа шартномаси бажарилишини таъминлайди, мактаб педагоглар жамоаси, касаба уюшмаси ташкилотига мўътадил ишлаш учун керакли шароитлар яратади.

Давлат, жамоат ва бошқа органларда, ташкилотларда ва муассасаларда мактаб манфаатларини ҳимоя қилади.

Жиҳозларнинг муҳандислик - техникавий коммуникациялари хавфсиз фойдаланишини таъминлайди, уларни меҳнат муҳофазаси бўйича амал қилаётган стандартларга, қоидаларга ва меъёрларга мувофиқ бўлган ҳолатга келтириш чораларини кўради, таълим муассасасининг биноси кўрикдан ўтказилиши ва таъмирланишини ўз вақтида ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ва мактаб ички меҳнат тартиб қоидаларида белгиланган тартибда янги ходимлар қабул қилинишини расмийлаштиради;

Ишга янги қабул қилинган шахслар билан ўрнатилган тартибда шартномаларни имзолайди, меҳнат муҳофазаси, техник хавфсизлиги бўйича дастлабки кўрсатма бериш, таълим муассасаси ходимлари билан иш жойида кўрсатма бериш тадбирини ўтказади, кўрсатма бериш тадбири ўтказилганини дафтарда расмийлаштиради.

Ходимлар ва ўқувчиларнинг жароҳатланиши ҳолларини олдини олиш ва улар ўртасида касалланиш даражасини камайтириш бўйича профилактик ишларни ташкил этади ва олиб боради;

Тиббий ходимлар билан ҳамкорликда тиббий хизмат кўрсатилишини ва соғломлаштириш ишини яхшилаш чораларини кўради;

 Касаба уюшмаси, Ота-оналар кўмитаси ва Васийлик кенгаши билан ҳамкорликда овқатланиш ташкил этилишини яхшилаш, мактаб ошхонасида сифатли овқат тайёрланиши учун шароит яратиш чораларини кўради;

Ишлаётганлар ва ўқувчиларнинг ўқув-меҳнат юкламасини, уларнинг руҳий-жисмоний имкониятларини эътиборга олган ҳолда таъминлайди, оқилона меҳнат ва дам олиш тартибини ташкил этади.

Ўқувчилар ва ишлаётганларнинг саломатлиги учун хавфли шароитлар юзага келганида таълим жараёни ўтказилишини тақиқлашга ҳақли.

 

6.6. Мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари:

6.6.1. Мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари мактаб директорининг тавсиясига кўра шаҳар (туман)  халқ таълими  муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири томонидан лавозимига тайинланади ва бўшатилади.

6.6.2. Мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари мактаб директори билан ҳамкорликда мактабдаги ўқув-тарбия жараёнини ташкил этади, мактаб педагоглари жамоасига услубий жиҳатдан раҳбарлик қилади, ўқув жараёнида хавфсизлик техникаси меъёрлари ва қоидаларига риоя қилиниши тартибини таъминлайди, ўқув иши бўйича ҳисоботларни юритади ва умумий мажбурий таълим бўйича ишни ташкиллаштиради.

6.6.3. Мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари бевосита мактаб директорига бўйсунади.

6.6.4. Мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосарига бевосита: ўқитувчилар, ўқувчилар, лаборатория ходимлари бўйсунади.

6.6.5. Мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги мансаб вазифаларини бажаради:

Педагоглар жамоасининг фаолияти кундалик ва истиқбол режалаштирилишини ташкил этади.

Ўқитувчилар ва бошқа педагог ходимларнинг ўқув режаларини ва дастурларини бажариш бўйича ишларни мувофиқлаштиради.

Зарурий ўқув-услубий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради.

Таълим жараёнининг сифатини ва ўқувчиларнинг таълимий тайёргарлик натижалари объектив равишда баҳоланишини, тўгаракалар ва факультативлар ишини мунтазам назорат қилади; мактаб педагог ходимлари томонидан ўтказилаётган дарслар ва ўқув машғулотларининг бошқа турларига ташриф буюради (ўқув йили давомида камида 180 соат), уларнинг шакли ва мазмунини таҳлил қилади, таҳлил натижаларини педагогларга маълум қилади.

Имтиҳонларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш ишларини ташкил этади.

Ота-оналар учун маърифат ишларини ташкил этади, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш масалалари юзасидан ота-оналарни (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) қабул қилади.

Педагог ходимларга янги (инновацион) дастурлар ва педагогик технологияларни ўзлаштириш ва ишлаб чиқишда ёрдам беради;

Ўқув машғулотлари ва таълим фаолияти бошқа турларининг жадвалларини тузади, вақтинчалик йўқ бўлган ўқитувчиларнинг дарслари сифатли ва ўз вақтида алмаштирилишини таъминлайди, қолдирилган ва бошқа ўқитувчи ўрнига ўтилган дарсларни қайд қилиш журналини юритади.

Белгиланган ҳисобот ҳужжатлари ўз вақтида тузилишини таъминлайди, педагоглар томонидан синф журналлари ва бошқа ҳужжатлар тўғри ва ўз вақтида юритилишини назорат қилади.

Педагог кадрларни саралаш ва жой-жойига қўйишда иштирок этади, уларнинг малакасини ва касбий маҳоратини ошириш ишларини ташкил этади; услубий бирлашмалар ишига раҳбарлик қилади, ўз малакасини оширади.

Мактаб педагог ва бошқа ходимларни аттестациядан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда иштирок этади; педагоглар ва ўқув-тарбия ходимлар таркибининг иш вақтини ҳисобга олиш табелини юритади, имзолайди ва мактаб директорига топширади.

Директорнинг маъмурий-хўжалик ишлар бўйича ўринбосари иштирокида ўқув хоналари, устахоналар, спорт зали ҳамда ёрдамчи хоналарни паспортлаштириш ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил этади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ҳамда амалий ва лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий кўрсатмаларда хавфсизлик техникаси бўйича бўлимлар ишлаб чиқилишини ва вақти-вақти билан камида 5 йилда 1 марта қайта кўриб чиқилишини ташкил этади.

Директорнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари билан ҳамкорликда йўл ҳаракати, сувда ва кўча-кўйда ўзини тутиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш услубияти ва тартибини белгилайди, ўқувчилар билимларини текширувдан ўтказишни амалга оширади.

Касаба қўмитаси билан ҳамкорликда ўқув асбоблари ва жиҳозлари, кимёвий реактивлар, кўргазмали қуроллар, мактаб мебелидан фойдаланиш ва сақлаш хавфсизлигининг маъмурий-жамоа назоратини амалга оширади.

 Намунавий рўйхатларда назарда тутилмаган, шу жумладан тегишли рухсатнома-далолатномасиз устахоналарда, ўқув хоналари ва бошқа хоналарда ўрнатилган ясама кимёвий реактивлар, ўқув жиҳозлари ва асбобларларни олиб қўйиш чораларини ўз вақтида кўради, таълим муассасаси хоналарида ходимлар ва ўқувчиларнинг соғлиғи учун хавфли шароитлар юзага келганида таълим жараёнини тўхтатиб туради.

Мактабда, турмушда, жамоат жойларида педагогнинг жамиятдаги ўрнига муносиб бўлган аҳлоқий меъёрларга амал қилади.  

  6.7. Мактаб директорининг маънавий – маърифий ишлар бўйича ўринбосари:

6.7.1          Мактаб директорининг маънавий–маърифий ишлар бўйича ўринбосари директорининг тақдимотига кўра шаҳар (туман)  халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлашни ташкил этиш бўлими мудири томонидан тайинланади ва лавозимидан олинади.

6.7.2. Мактаб директорининг маънавий–маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўқувчилар билан синфдан ташқари ва мактабдан ташқари тарбиявий ишни ташкил қилади, тарбиявий жараён юзасидан умумий услубий раҳбарликни амалга оширади, аниқ бир тадбирлар ўтказилганида ўқувчилар билан синфдан ва мактабдан ташқари ишлашда хавфсизлик техникаси меъёрларига ва қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди, маҳалла қўмитаси ва бошқа мактабдан ташқари ташкилотлар билан ҳамкорликда раҳбарлик қилади.

6.7.3. Мактаб директорининг маънавий –маърифий ишлар бўйича ўринбосари бевосита  мактаб директорига бўйсунади.

6.7.4. Мактаб директорининг маънавий –маърифий ишлар бўйича ўринбосарига бевосита: синф раҳбарлари, ўқувчилар, сардорлар, қўшимча таълим педагоглари бўйсунади.

6.7.5. Мактаб директорининг маънавий – маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги мансаб вазифаларини бажаради:

Ўқувчилар билан синфдан ташқари ва мактабдан ташқари олиб бориладиган тарбиявий иш бўйича жорий ва истиқбол режалар тузилишини ва унинг ўтказилишини  ташкил этади.

Мактабдан ташқари ташкилотлар: маҳалла қўмитаси ва шу каби бошқа ташкилотлар билан олиб бориладиган ишлар режаси тузилишини ташкил этади.

Тарбиячилар, синф раҳбарлари, катта сардор ва бевосита ушбу директор ўринбосарига бўйсунувчи бошқа ходимларнинг ишини мувофиқлаштиради.

Мунтазам равишда тарбиявий жараён сифатини, тўгараклар ишини ва мактабдан ташқари тадбирлар ўтказилишини назорат қилади; синфдан ташқари ва мактабдан ташқари тадбирларга, тўгараклар машғулотларига (ўқув йили давомида камида 180 соат) қатнайди, уларнинг шакли ва мазмунини таҳлил қилади, таҳлил натижаларидан педагогларни хабардор қилади.

Тарбиявий жараённи ташкил этиш масалалари бўйича ота-оналарни (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) қабул қилади.

Мактаб директорининг ўқув-тарбиявий иш бўйича ўринбосари билан ҳамкорликда тарбиявий ва маданий-бўш вақт фаолияти бўйича машғулотлар жавдалларини тузади;

Мактаб бўйича белгиланган ҳисобот ҳужжатлари, шунингдек бевосита ўзига бўйсунадиган ходимлар томонидан тегишли ҳужжатлар тузилишини таъминлайди.

Ўқувчилар жамоаларига маданий-оқартув ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказишда ёрдам беради, тўгаракларда ва ҳ.к.ларда ўқувчилар контингентини сақлаш чораларини кўради.

 Мактаб педагог ва бошқа ходимларини тайёрлашда ва уларни аттестациядан ўтказишда иштирок этади.

Синф раҳбарлари ва бевосита ушбу директор ўринбосарига бўйсунадиган ходимлар томонидан уларнинг зиммасига юкланган тарбиявий ишни ташкил этиш бўйича вазифалар бажарилишини, ўқувчиларнинг ихтиёрий жамоатчилик учун фойдали меҳнатини, меҳнатни муҳофаза қилиш меъёрлари ва қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда таъминлайди.

Синф раҳбарлари, гуруҳлар, тўгараклар ва спорт секциялари