Uslubiy ishlar yo‘nalishi >> Мактаб, ўқитувчи ва инноватсия

Бугунги кунда юртимизда чет тилларини ўқитишга ва ўргатишга бўлган талаб кучаймоқда. 2012 йил 10- декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ 1875- “Чет тиллар ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари” тўғрисидаги қарорига асосан 2012 йилдан буён юқори даражада ишлар амалга оширилмоқда

Дарҳақиқат, бу чора тадбирларни амалга ошириш жараёнида инглиз тили ўқитувчиларидан ўз устиларида мукаммал ишлаш масъулиятини талаб қилади. Юқоридаги чора тадбирлар асосида бизнинг мактаб инглиз тили ўқитувчилари ҳам ўз касбларига масъулият билан ёндашиб келишмоқда. Ана шундай фидоий жонкуяр янгилик яратишга интилувчан, ижодкор устозларимизда бири Тўхсанова Камола Ҳожимуродовнадир. Бу устозимиз мактаб, шаҳар, вилоят, республика миқёсида бўладиган тадбирлар танловлар ва фестивалларида ўқувчилари билан фаол иштирок этишидан ташқари, UNЕSCО томонидан ташкил этилган халқаро танловларда иштирок этиб, намунали ўринлар эгаллаб республика диплом ва сертификатлар билан тақдирланмоқдалар. Бундан ташқари изланувчан устозимиз тиним билмай янги иннаватсион дастур ва ғоялар устида ишлаб келмоқдалар. Республика миқёсида ўтказиб келинаётган “Энг яхши ахборот таълим ресурслари” 2015-2017-йилларда ўзи яратган таълим ресурслари билан иштирок этиб олий ўринларга сазовор бўлди. 2015-2016 йилдан бошлаб, мактабда электрон журнал дастурини яратди ва шу йиллар давомида амалда синаб кўрди. Ушбу элеcтрон журналнинг афзалликлари ота-она билан мактаб орасидаги масофани яқинлаштиради, ва уларни кун давомида фарзандларининг барча фанлардан олган баҳоларини билиш имкониятини беради. Бундан ташқари уларни дарс жараёнидаги хулқи, дарсликларининг аҳволи ва формасининг аҳволидан, ота-она телефонларига келган смс хабарлари орқали ҳабардор бўлиб туришади.

Устозимизнинг ушбу дастури Республика миқёсида кўриб чиқилиб, олий ўринга лойиқ деб топилган. Биз ёш мутахасислар 20йиллик иш тажрибасига эга бўлган бундай инсондан ўрнак олишимиз ва уларга муносиб издош бўлишимиз лозим. Мен шундай ижодкор устознинг шогирди эканлигимдан фахрланаман ва ғурурланаман. Шу фурсатдан фойдаланиб, устозимни “Ўқитувчи ва мураббийлар  куни" билан қутлайман.
                                                                    

 инглиз тили фани ўқитувчиси Сирожева Ирода.