Uslubiy ishlar yo‘nalishi >> Dars-muqaddas >> Акробатика машқлари

 

Сана:

Фан: Жисмоний тарбия.

Синф:

Ўқувчи сони:

Мавзу: Акрoбатика машқлари.

Дарс тури: Янги билим бериш, тушунча ҳосил қилиш, такрорлаш.

Дарс усули: Амалий, кўгазмали.

Дарс услуби: Гуруҳларга бўлиб ишлаш, табақалаштириш.

Дарс (дидактикаси) жиҳози: гимнастика матлари, ҳуштак.

Дарс бориши:

1. Психологик тайёргарлик

2. Дарс режаси

А) Янги мавзу билан таништириш.

Б) Умумий ривожлантирувчи машқлар бажариш.

В) Дарснинг асосий қисмини ўтиш.
Г) Дарсни якунлаш.
Д) Тақдирлашдаги вазифа.

Дарс мақсади:

Таълимий мақсад:

 Ўқувчиларга ДТС да берилган билим, кўникма ва малакалар юзасидан тушунча бериш. Жисмоний машқларни бажариш жараёнида ўз-ўзини назорат қилиш ва хавфсизлик қоидалари.

Тарбиявий мақсад:

Ўқувчиларга аҳлоқий тарбия, ақлий тарбия, бадан тарбия ва нафосат тарбиясини узвий боғликлиги, шахсий камол топишнинг ягона жараёни эканлигини тушинтириш.

Ривожлантирувчи мақсад:

Шахснинг шахсий психологияси (диққат, ирода, куч-ҳиссиётлари ва идрокини ривожлантириш) Ўқувчиларда ғалабага эришиш учун интилишни ривожлантириш, жимоний машқларни , юкламаларни бажара олишига ишонтириш, иродавий сифатларини ривожлантириш.

 

Дарснинг бориши

Миқдори

Услубий кўрсатма

Ташкилий қисм

10-12-мин

Ўқувчиларни сафлантириш. Саломлашиш.Сардор ҳисоботини эшитиш. (Давоматни аниқлаш). Янги дарс мавзусини эълон қилиш. Бурилишлар. Турган жойидан “Унг-га”, “Чап-га”, “Орқа-га”. Майдон бўйлаб юриш, секин югуриш. Тезликни ошириш ва ҳар ҳил тезликда югуриш. Оёқ учида ва товонларда юриш. Нафас ростловчи машқлар бажариш. Саф машқлари 1 қатордан 2 қаторга сафланиш.  

              У. Р. М.

 

 

 

 

 

 

 

 I . Д. Ҳ. Асосий тик туриш.

1-қўллар олдинда

2-қўллар юқорига

3-қўллар ён томонга

4-Д. Ҳ.

1-2-марта

 1-2-нафас оламиз,

3-4-нафас чиқарамиз

 

II . Д. Ҳ. Оёқлар елка кенглигида, қўллар белда.

бошни олдинга эгамиз,

бошни орқага эгамиз,

бошни ўнгга эгамиз,

 4- бошни чапга эгамиз,

Д. Ҳ.

2-3-марта

Гавданинг тўғрилигига

эътибор бериш.

 

III . Д. Ҳ. Оёқлар елка кенглигида, қўллар елкада.

қўлларни олдинга айлантирамиз

шунинг ўзи орқага.

 5-8- Д. Ҳ.

1-4-марта

У. Р. М ни ҳамма бирга бажариш.

 

IV . Д. Ҳ. Оёқлар елка кенглигида, қўллар белда.

1-4-белни унг томонга айлантирамиз.

5-8-белни чап томонга айлантирамиз.

9-10-Д.Ҳ.

1-2-марта

Машқ бажариш вақтида тўғри нафас олиб чиқариш.

 

V . Д. Ҳ. Оёқлар елка кенглигида, қўллар белда.

1-3-пружинадек олдинга бўкиламиз.

4-Д. Ҳ.

2-3-марта

Тиззалар бўкилмаслигига эътибор бериш.

 

VI . Д. Ҳ. Оёқлар жуфт ҳолатда, қўллар тиззида.

1-4-тиззани унг томонга айлантирамиз.

5-8- тиззани чап томонга айлантирамиз.

9-10-Д. Ҳ.

2-3-марта

Тиззадан қўлларни узмасдан бажаринг.

 

VII . Д. Ҳ. Оёқлар елка кенглигида, қўллар белда.

1-4-унг оёқда сакраймиз.

1-4-чап оёқда сакраймиз.

1-4-жуфт оёқда сакраймиз.

2-3-марта

Сакраш пайтида баландроқ сакраш керак.

Асосий қисм 25-27 мин

  Сафланиш. Янги мавзу ҳақида маълумотлар бериш.

I . Назарий маълумот.

1. .Акробатик машқлариниг аҳамияти.

   Акробатик машқлар сизга кучли, чаққонлик, тезкорлик, қайишқоқлик, қатиятлиликнинг ривожланишида кўмаклашади. Фазода тўғри мўлжал олишга ўргатади.

Булардан ташқари, акробтик машқлар спортнинг кўпгина турлари айниқса, спорт гимнастикаси, сувда сакраш, енгил атлетика ва спорт ўйинлари ҳамда ташқи спорт турлари бўйича малакаларни тезроқ эгалаб олишингизда нафи катта.

II . Кўникма ва малакалар.

1.Қалдирғоч тарзда туриш.

Қўлларни ён томонларга чўзиб, бир оёқда тик туриш. Ҳоматни тўғри тутиш, тиззалар бўкилмаслигига эътибор қаратиш.

2. Олдинга умбалоқ ошиш машқлари. Умбалоқ ошиш учун қўлларни тўшакларга қўйиб, таянч ҳосил қилинади, оёқлар билан итарилиб, ҳаракат шу тариқа давом эттирилади.

3. Куракда тик туриш. Ушбу машқ машқлар орасида энг мақбули ҳисобланади. Чунки уни бажарган ўқувчиларнинг елка мускуллари пишиқ-пухта бўлиб ривожланади. Бу машқни бажаришда аста-секинлик билан бошлаш лозим. Бунинг учун аввал чалқончасига ётиб, сўнгра оёқларни бир текис тепага кўтариш керак. Қўллар ёрдамида гавданинг паст қисмини кўтариб туриб, сўнгра оёқларни тик ҳолатга келтириш лозим бўлади.

4.Орқага умбалоқ ошиш машқлари. Чоққайиб қўлларни гимнастик тўшаклар устига қўйилади. Сўнгра орқага ағдарилинади. Ҳаракат шу тарзда давом эттирилади. Орқага ағдарилаётганда бош бироз ён томонга ташланган бўлиши лозим.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-3-марта

 

 

 

 

2-3-марта

 

 

 

 

 

1-2-марта

 

 

 

Сиз бу машқларни бажаришда санитария-гигиена қоидаларига ҳам риоя қилишингиз лозим. Пойандоз ва гимнастик тўшакларни доимо тоза бўлишига ва улар мунтазам артиб, ювиб турилишига аҳамият беришингиз керак.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Акробатик машқларини 5-синфдан бошлаб ўғил ва қиз болалар баб-баравар ўзлаштиришлари мумкин.

Якуний қисм

3-5 мин

  Қайта сафланиш. Нафас ростловчи машқлар бажариш.

Дарс таҳлили

Фаолларни рағбатлантириш.

Қалоқларга кўрсатмалар бериш.

Уйга вазифа:

Бир минут давомида арғамчида сакраш.             

 

Сафланиш.

Нафас олишни дарснинг олдинги ҳолига қайтариш.

 

 

 

Жисмоний тарбия фани ўқитувчиси:         Ашилова К. Д.