Uslubiy ishlar yo‘nalishi >> Dars-muqaddas >> Ўзбек халқ чолғулари оркестрининг торли-комонли чолғулар гуруҳи

  26.09.2014   Мусиқа  5”г”-синф

Дарснинг технологик харитаси

Мавзу

Ўзбек халқ чолғулари оркестрининг торли-комонли чолғулар гуруҳи

Мақсад ва вазифалар

1.Таълимий мақсад:Ўқувчиларда Ўзбек халқ чолғулари оркестрининг торли-комонли чолғулар ҳақида билим, малака, кўникма ҳосил қилиш.

2.Тарбиявий мақсад:Ўқувчиларга буюк аждодларимиздан қолган бебаҳо маънавий мерос ҳақида маълумот бериш орқали ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.

3.Ривожлантирувчи мақсад: мусиқа асарларининг маънавий-эстетик мазмунини ҳис қилиш қобилиятини ривожлантириш.                            

Вазифалар: Ўқувчиларда мавзуга нисбатан қизиқиш уйғотиш, уларда мавзу асосида билим ва кўникмаларини шакллантириш,кенгайтириш;

-Мавзуга оид тарқатилган материалларни ўқувчилар томонидан якка ва гуруҳ ҳолларида ўзлаштириб олишлари ҳамда суҳбат-мунозара орқали тарқатма материалдаги матнлар қай даражада ўзлаштирилганлигини назорат қилиш,уларнинг билимини баҳолаш.

Ўқув жараёнининг мазмуни

Ўқувчиларга Ўзбек халқ чолғулари ҳақида тушунча бериш. торли-комонли чолғулар ижросида намуналар эшиттириш.

Ўқув жараёнининг амалга ошириш технологияси

Услуби: Амалий, кўргазмали

Шакли:Аралаш

Усули:Ақлий ҳужум, гуруҳларда ишлаш

Восита:Дарслик,тарқатма-материаллар,аудио СД диск ёзувлар, АКТ фортепиано чолғу асбоби, нота ёзувлари тест.

Назорат: оғзаки назорат, савол-жавоб;

Баҳолаш: 5 балли тизим асосида.

Kутиладиган натижалар

Ўқитувчи:Mавзуни қисқа вақт ичида барча ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишига эришади.Ўқувчилар фаоллиги, шу фанга нисбатан қизиқиши ошади.Бир дарсда барча ўқувчи баҳоланади.Ўқувчилар томонидан мавзуни мустақил ўрганиш ва уни хотирада сақлашга,бошқаларга етказиш,ёзма саводхонлигига эришади.

Ўқувчи: Янги билимларни эгаллайди.Якка ва гуруҳ бўлиб ишлашни ўрганади, мусиқавий дунёқараши ривожланади ва эслаб қолиш қобилияти кучаяди. Ўз-ўзини назорат қилишни ўрганади. Қисқа вақт ичида кўп маълумотларга эга бўлади ва баҳолай олади.

Kелгуси режалар

Ўқитувчи:Педагогик технологияларни ўзлаштириш ва дарсга тадбиқ этиш,такомиллаштириш,ўз устида ишлаш, мавзуни ҳаётий воқеалар билан боғлай олиши,педагогик маҳоратни ошириш.

Ўқувчи: Mустақил ишлашни ўрганади.Ўз фикрини равон баён қила олади.Мавзу асосида қўшимча маълумотлар тўплайди, уларни ўрганади. Дўстона муҳитда ишлаш кўникмаси шаклланади.

       

               Дарс босқичлари

 

1

Tашкилий қисм                   2

2

Уйга вазифани сўраш              8

3

Янги мавзу баёни                 20

4

Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш     5

5

 Дам олиш дақиқаси                2

6

 Дарсни якунлаш                   2       

7

Уйга вазифа                       1

 

 

    1.Ташкилий қисм

Саломлашиш, навбатчи ахбороти тингланади,синфнинг дарс жараёнига тайёргарлиги кузатилади,уйга вазифа сўралади

 

     Ўқитувчи:Тайёрмисиз,ўғил-қизим?

              Бошлайин устоз сўзим.

              Келинг,дарсни бошлаймиз,

              Олға қадам ташлаймиз.

              Ҳаммангиз соғ-омонмисиз,

              Бугун дарсга тайёрмисиз?

   Ўқувчилар: Ҳаммамиз соғ-омонмиз,

              Янги дарсга тайёрмиз.

  Дарс шиори: Мусиқани севамиз жону дилдан куйлаймиз.

Шундан сўнг ўқитувчи ўқувчиларни 3 та гуруҳга бўлади.

 1-гуруҳ “зарбли чолғулар”

 2-гуруҳ “дамли чолғулар”

 3-гуруҳ “мезробли чолғулар”

  2.Уйга вазифани сўраш:Ўтилган мавзуни такрорлаш мақсадида компьютер орқали экранда тест топшириқларини бажариш.

1.Оркестр деб нимага айтилади?

А) жамоа бўлиб куйлашга     Б) турли чолғулар гуруҳидан тузилган жамоага

С) симфоник оркесртга жўр бўлишга  Д) барча жавоблар тўғри

2.Биринчи оркестр нечанчи йили ташкил этилган?

А) 1946 йил  Б) 1956 йил   С) 1936 йил   Д) 1976 йил

3.Оркестрни ким бошқаради,

А) дирежёр   Б) Хор   С) Вокал   Д) ансамбл

4.Ўзбек халқ чолқулари оркестри нечта гуруҳдан ташкил топган?

А) 3 та  Б)  4 та  С) 5 та   Д) 6 та

5.Мусиқий товушлар нечанчи асрда пайдо бўлган?

А) Х –асрда Б) ХI-асрда  C) ХII-асрда   Д) ХV-асрда

 3.Янги мавзу баёни:Ўзбек халқ чолғулари оркестрининг торли-комонли чолғулар гуруҳига –I-II Ғижжаклар Ғижжак-алтлар Қобуз-контирабаслар кирган ва улар 5 та нота чизиғини эгаллаб партитуранинг энг пастки қисмидан жой олишган.Санаб ўтилган чолғулар асарнинг асосий куй-оҳангини ижро этин билан бирга ёлдош оҳанглар ва усул-гармония кўринишга жўр бўлишлари ҳам мумкин.

Мусиқа тинглаш:Компьютердан Фарход внинг “Шодиёна”, куйи эшиттирилиб, суҳбат-мунозара ўтказилиб, асар таҳлил қилинади.                   

Мусиқа саводи:Товушқатор ва Октавалар

Товушқаторлар –юқорига ёки пастга чолғуларда чалиниб инсон овози билан куйланадиган мусиқий товушларнинг поғонали тизилмасидир.

Октавалар-8тадан мусиқий товушлар поғонаси бўлинмаларини ўз ичига олади.

 Жамоа бўлиб куйлаш. Овоз созлаш машқларини бажариб ,Собир Бобоев мусиқаси Тўлқин шеърига ёзилган(12-бет)”Азиз Устозлар” қўшиғининг муаллифлари ҳақида маълумот берилиб, қўшиқ жумлаларга бўлиб фортепиано жўрлигида ўргатилади.

 4.Янги мавзуни мустаҳкамлаш:

  1.Торли-комонли чолғулар гуруҳига қайси чолғулар киради?

  2.Оркестр деганда нимани тушунасиз?

  3.Умумий октаваларнинг номларини санаб беринг?

  4.Товушқатор деб нимага айтилади?

  5.”Азиз Устозлар” қўшиғини тахлил қилиб беринг?

 5.Дам олиш дақиқаси.

6.Дарсни якунлаш: Ғолиб гуруҳ аниқланиб, дарсга фаол иштирок этган ўқувчилар рағбатлантирилади, кундалик дафтарларига балл қўйилади.

 7.Уйга вазифа: Мавзуни ўқиш, ”Азиз Устозлар” қўшиғининг сўзларини ёдлаш, мавзу бўйича қўшимча маълумотлар тўплаш.