Yangiliklar

Ватан ардоғисан азиз болажон!

Ватан ардоғидасан азиз болажон!

          2012-2013-ўқув йилининг бошида  Уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчиларни Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими Вазирлигининг 2003 йил 3-ноябрдаги 159-сонли буйруғи талабларидан келиб чиққан ҳолда ва 2012 йилдаги 141-буйруғи бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Йўриқнома асосида олиб борилган ишлар назоратиини олиб бориш бўйича 2012-2013 ўқув йилининг бошида мактабимизда таълим олаётган 4 нафар якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар шахсий папкалари тайёрланди, махсус ўқув сеткаси асосида дарс жадваллари ва чора-тадбирлар режаси тайёрланди, тасдиқланди “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуни”га ҳамда “Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни уйда ўқитиш тўғрисида” йўриқномага мувофиқ  ногиронлиги сабабли уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчилар таълим тарбиясига эътибор кучайтирилди ва уларнинг ижроси мактаб маъмурияти томонидан қатъий назоратга олинди.

     Мактабимиздаги 4 нафар уйда якка тартибда таълим олувчи ўқувчига жами 13 нафар олий маълумотли ўқитувчилар илғор педагогик технологиялар асосида, касаллик ташхисига қараб осонлаштирилган дастурлар ва ўқувчининг руҳий ҳолатига мослаштирилган усуллар асосида дарс бермоқдала. Якка тартибда таълим олувчи ўқувчиларимиз доска.парта.стул ва 100% бепул ўқув дарсликлари билан таъминланган. 2012-йилнинг “Мустаҳкам оила йили” деб номланиши муносабати билан, ўтказилган “Ватан ардоғидасан азиз болажон!”, “Болалар кунида- цирк мўъжизалари”, “Билимлар куни”, “Бахтимиз қомуси” каби байрамларда ўқувчиларнинг уйларига  ташриф буюрилиб, оилавий аҳволи ва шароити билан танишиб, ҳомийлар томонидан ташкил этилган совғалар билан қутлаб келмоқдамиз. 2012 йил давомида якка тартибда таълим олувчи ўқувчиларимизга шаҳар ҳокимлиги, ҳомийлар ва бажарувчилар томонидан жами 1.266.701 сўмлик компьютер жамланмаси, ўқув қуроллари ва ширинликлар, ўйинчоқлар  тақдим этилди.   Якка тартибда таълим берувчи ўқитувчиларнинг йиллик ва кундалик иш режалари, якка тартибда дарс соати учун юкламанинг мавжуд ва доимий назоратда. Ўқитувчиларнинг йўл киралари учун ҳар бирига ойида энг иш ҳақининг 1 баравари бўйича  маблағ ажратилади. Дарс ишланмаларининг мазмун жиҳатдан талабга жавоб бериши назорат қилиб борилади. Ногирон болаларни “Уйда якка тартибда таълим беришнинг илғор усуллари ва якка тартибда таълим беришда меъёрий ҳужжатларнинг юрититлиши” бўйича услуб бирлашма йиғилишларида маърузалар тингланиб борилиши режалаштирилган ва давра суҳбатлари ўтказилади. Мактаб режаси асосида ўтказилаётган тадбирларда турли конкурсларда якка тартибда таълим олаётган ўқувчилар имкони даражасида иштирокини таъминлаш асосий вазифамиздир. Якка тартибда таълим олаётган ўқувчилар ўз вақтида рағбатлантириб борилмоқда. Якка тартибда таълим олаётган ўқувчиларимиздан Раҳмонқулов Шерзод 9-Д-синфда таълим олмоқда. Ҳозирда мактаб психологи ва касб-ҳунарга йўналтирувчи мутахассиси билан алоҳида сўровномалар ва суҳбатлар олиб бормоқдалар.  Облоқулова Шаҳноза 5-Б, Турсинбаева Сабрина ва Исматов Илёслар 2-В синф ўқувчиларимиз мактабда ташкил этиладиган ҳар бир байрам, танлов ва тадбирларнинг фаол иштирокчиси. Ўқувчиларимиз билан олиб борилган ишлар бўйича йиғма жилдлар ва фотоальбомлар, буклетлар тайёрлаб борилади. Мактабимизнинг якка тартибда таълим олаётган ўқувчилари билан доимий психологик ва касбга йўналтириш ишлари олиб борилади.

Бизнинг бош мақсадимиз ногирон фарзандига қараб,  “Шу боламни ўқитиб нима қилдим?” дея тушкунликка тушиб қолган ота-оналарга тўғри йўл кўрсатиш ва мактаб ёшидаги болаларни таълимга жалб қилиш, ва ўксик қалбларга зиё уруғини сепишдир.  Биз устозлар уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчиларнинг яшашга бўлган қизиқишларини орттира олсак ва ҳаётда ҳар бир боланинг ўз ўрни борлигини тушунтирсак, касаначилик ва касб ҳунар олишлари бўйича тўғри йўлланмалар кўрсата олсак ўзимизнинг  мақсадларимиздан бирига эришдик дея бахтиёр бўлар эдик.

5-“Б” синф Облоқулова Шаҳноза ўқувчиси

1-“Е” синф ўқувчиси Бафоев Жаҳонгир

                           Ўқув- тарбия  ишлари бўйича директор ўринбосари Тўйджанова Матлюба Юлдашевна

"Тубанлик"номли бадий фильм

.

Зарафшон шаҳар Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 2- умумий ўрта таълим мактабида шаҳар ҳокимлигининг режаси асосида 2012йил 21-ноябр куни  “Тубанлик” номли бадий фильм намойиш этилганлиги тўғрисида

                       МАЪЛУМОТ

  Мактабда 2012 йил 21-ноябр куни мактаб фаоллар залида юқори синф ўқувчиларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 февралдаги “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури тўғрисидаги ПҚ-1717-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар маҳкамасининг 2012 йил 2 мартдаги Республика Комиссиясининг 01-07/1-141- сонли баёнида топширилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига асосан, давлат маблағлари эвазига тегишли ҳуқуқ тарғибот идоралари билан ҳамкорликда диний ақидапарастлик, ёшларнинг ақидапараст оқим ва миссионерлар таъсирига тушуб қолишини олдини олиш, қизларнинг эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари ҳақида ҳикоя қилувчи “Тубанлик” номли бадий фильм намойиши шаҳар ҳокимлигининг режаси асосида 2012йил 21-ноябр куни соат 10:30 дан 12: 00 гача ўтказилди. Фильм намойишида 200 нафар ўқувчи фильми кўриб чиқди ва зўр қизиқиш билан ўқувчилар ва ўқитувчилар жамоасида ўрганиб чиқилди.

   Фильм намойишидан ўқувчилар мустақиллигимизни асрашимиз,қадрига етишимиз кераклиги, ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда миллий ўзлигимиз, азалий қадриятларимизга ёт ва бегона бўлган зарарли ғоялар, ёшларимизнинг онги ва қалбини эгаллашга қаратилган ғаразли интилишлар ҳар биримиздан жиддий масъулият, ҳушёрликни талаб қиладиган кенг куламли масала эканлигини айтиб , ёшларимиз янада огоҳ бўлишга, атрофдаги воқеа-ҳодисаларга эътиборли бўлиши ҳақида хулосага келдилар. Ёшларнинг ақидапараст оқим ва миссионерлар таъсирига тушуб қолишини олдини олиш, қизларнинг эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари ҳақида кенг кўламли тушунчага эга бўлдилар.

   “Тубанлик” номли бадий фильм воқеалари ўқувчи ва ўқитувчилар жамоасида чуқур мулоҳазага сабаб бўлди. 

    Бадий фильмни кўриб фильмдаги воқеаларни ўқувчилар онгига сингдириб, ғурур ифтихор, оилага бўлган меҳр-муҳаббат ва ота-онага муносиб фарзанд бўлиш туйғуларини сингдирилди.

Тайёрлади: Г.А.Маматқулова

"Миллий ғоя"

Зарафшон шаҳар 2- сонли мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг 2006 йил 25 августдаги “Миллий         ғоя  тарғиботи маънавий –маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ -451 сонли қарори юзасидан йил давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

      2- сентябр “Билимлар куни” га бағишлаб тантанали равишда мактаб чизиғи ўтказилди. Мустақилликнинг 21-йиллигага бағишланган хафталик бўлиб ўтди. Хафта давомида тарбиявий соатлар, диктантлар, расмлар, деворий газеталар танлови ўтказилди. Бошланғич синф ўқитувчилари: “Шу азиз Ватан барчамизники” мавзусида Ўралова Р,  Рахматова М, СаттороваС. Махкамова Э. Мусиқа фани ўқитувчиси Раимкулова Н. тарих фани ўқитувчиси: Н. Журакуловаларнинг дарс ишланмалари яхши деб топилди.

     Мактабда иқтидорли ёшлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш максадида “Янги авлод” анъанавий болалар фестивалига катнашиш учун йўналишлар бўйича иштирокчиларнинг аризалари топширилди. Жами 28 та ўкувчининг аризаси кабул килинди. Ушбу ўқувчилардан (амалий санъат) йўналиши бўйича Худойбердиева Насиба  йулланма  олди.

    28 сентябр куни “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни”  арафасида “Балли устозлар ” курик-танлови ўтказилди. Танловда Ш.Тўрабоева,Ражабова Бахтигул,Болтаева Дилором,  Омонова Шаҳло иштирок этишди. Иштирокчиларга эсдалик совғалар топширилди. Мактабда кўп йиллар таълим соғасида фаолият юритган кекса . Нафакадаги фахрий устоз-мураббийларни байрам билан табриклаш учун  уйига бориб холидан хабар олинди.

  Кузги таътил даврида “Ассалом олтин куз !” “Куз фасли- ёш мусаввирлар  нигохида ” номли ёш мусаввирлар кўрик-танловлари ўтказилди. Шахримизнинг тарихий жойларда саёхат уюштирилди.  “Ким бўлсам экан ?” мавзусида ишлаб чикариш корхоналарига экскурсия ташкил этилди.

     8- ноябр куни “Ўзбекистон - гўзал диёр”, “Ўзбекистонда куз” мавзусида расмлар танлови ўтказилди. Бошланғич синфларда масъул Седенова Р, Юкори синфларга масъул Жабборова Л. Ушбу танловда фаол қатнашган ўкувчилар: 5-в синф ўкувчиси Сувонов Аъзам, 2-ўрин Рахматов Акобир 3- ўринни, 7-г синф ўкувчиси Исматов Лутфулло эгаллашди. Ушбу ўкувчилар мактаб чизиғида мактов ёрликлари билан такдирланишди.

28 ноябр куни “Куз маликаси курик-танлови” ўтказилди. Ушбу танловда 8-синф ўкувчилари ўртасида “Куз маликаси” кўрик-танлови ўтказилди. Ушбу танловда 8- синф ўкувчилари иштирок этишди. Ушбу танловда 9-в синф ўқувчиси: Нарзуллаева Севара “Куз маликаси ” номинациясини эгаллади.

Зарафшон шаҳар 2- сонли мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг 2006 йил 25 августдаги “Миллий         ғоя  тарғиботи маънавий –маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ -451 сонли қарори юзасидан йил давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

      2- сентябр “Билимлар куни” га бағишлаб тантанали равишда мактаб чизиғи ўтказилди. Мустақилликнинг 21-йиллигага бағишланган хафталик бўлиб ўтди. Хафта давомида тарбиявий соатлар, диктантлар, расмлар, деворий газеталар танлови ўтказилди. Бошланғич синф ўқитувчилари: “Шу азиз Ватан барчамизники” мавзусида Ўралова Р,  Рахматова М, СаттороваС. Махкамова Э. Мусиқа фани ўқитувчиси Раимкулова Н. тарих фани ўқитувчиси: Н. Журакуловаларнинг дарс ишланмалари яхши деб топилди.

     Мактабда иқтидорли ёшлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш максадида “Янги авлод” анъанавий болалар фестивалига катнашиш учун йўналишлар бўйича иштирокчиларнинг аризалари топширилди. Жами 28 та ўкувчининг аризаси кабул килинди. Ушбу ўқувчилардан (амалий санъат) йўналиши бўйича Худойбердиева Насиба  йулланма  олди.

    28 сентябр куни “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни”  арафасида “Балли устозлар ” курик-танлови ўтказилди. Танловда Ш.Тўрабоева,Ражабова Бахтигул,Болтаева Дилором,  Омонова Шаҳло иштирок этишди. Иштирокчиларга эсдалик совғалар топширилди. Мактабда кўп йиллар таълим соғасида фаолият юритган кекса . Нафакадаги фахрий устоз-мураббийларни байрам билан табриклаш учун  уйига бориб холидан хабар олинди.

  Кузги таътил даврида “Ассалом олтин куз !” “Куз фасли- ёш мусаввирлар  нигохида ” номли ёш мусаввирлар кўрик-танловлари ўтказилди. Шахримизнинг тарихий жойларда саёхат уюштирилди.  “Ким бўлсам экан ?” мавзусида ишлаб чикариш корхоналарига экскурсия ташкил этилди.

     8- ноябр куни “Ўзбекистон - гўзал диёр”, “Ўзбекистонда куз” мавзусида расмлар танлови ўтказилди. Бошланғич синфларда масъул Седенова Р, Юкори синфларга масъул Жабборова Л. Ушбу танловда фаол қатнашган ўкувчилар: 5-в синф ўкувчиси Сувонов Аъзам, 2-ўрин Рахматов Акобир 3- ўринни, 7-г синф ўкувчиси Исматов Лутфулло эгаллашди. Ушбу ўкувчилар мактаб чизиғида мактов ёрликлари билан такдирланишди.

28 ноябр куни “Куз маликаси курик-танлови” ўтказилди. Ушбу танловда 8-синф ўкувчилари ўртасида “Куз маликаси” кўрик-танлови ўтказилди. Ушбу танловда 8- синф ўкувчилари иштирок этишди. Ушбу танловда 9-в синф ўқувчиси: Нарзуллаева Севара.

20 ноябрдан 20- декабргача ёнгин хавфсизлиги буйича чора-тадбирлар режаси тузилди. Режа бўйича расмлар,диктантлар, деворий газеталар танлови утказилди. “Олов-тилсиз ёв” мавзусида тарбиявий соатлар ва тадбирлар ўтказилди.

 “Конституциянинг 20 йиллиги”ни нишонлаш буйича чора -тадбирлар режаси асосида иншолар, диктантлар, расмлар танлови ўтказилди. Барча синфлар фаол иштирок этишди. 23 ноябр куни тарих фани ўкитувчиси: Қурбонов Мирмуҳсин Фаоллар залида “Қомусимиз-бахтимиз” номли тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда 8-синф ўкувчилари фаол иштирок этишди.

Янги йил байрамида 24 декабр куни Камолот етакчиси Омонова Шахло ва “Камолот ЁИХ ”нинг фаол сардорлари Ўроқова Бинафша, Неъматов Жахонгир, Шоманова Дилбар ва бошқалар томонидан “Янги йил эртаги”  тадбири ўтказилди. Ўшбу ўқувчиларимиз актёрлик маҳоратини намойиш этишди.

   Бошлангич 4-синф  ўкувчилари ўртасида “Кичик малика” танлови ўтказилди. Ушбу танловда 4 “Д”синф Маликова Мақсуда ўкувчиси ғолибликни қулга киритди.

   “14 январ  Ватан химоячилари куни” га бағишлаб тантанали равишда мактаб чизиғи ўтказилди.

1-9 синф ўқувчилари ўртасида “Мардлар  қўриқлайди Ватанни”, “Биз бўлажак аскарларимиз” мавзусида расмлар танлови ўтказилди. “Камолот ЁИХ” етакчиси Омонова Шахло томонидан  8-синф йигитлари ўртасида “Биз бўлажак аскарларимиз” мавзусида кўрик –танлови ўтказилди. Ўшбу йигитларга номинация берилди. Жисмоний тарбия ўқитувчилари томонидан “Шунқорлар” спорт мусобақалари ўтказилди.

Алишер Навоийнинг 570 йиллигини нишонлаш бўйича . Расмлар танловида 6-в синф ўқувчиси Худойбердиева Насиба ғолиб деб топилди. 7-синфлар ўртасида “Навоий асарида мен севган қахрамон” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди. Бунда 7-г синф ўқувчиси Нуриддинова Фангиз 1- ўринни  эгаллади.  8- февралда бошланғич синф ўқитувчиси О. Муқимова ва Х. Азимова лар “Навоий бобомга ўхшагим келар” мавзусида очиқ тарбиявий соат ўтказди. Адабиёт фани ўқитувчиси:

М. Бобомуродова хамда М. Худойқулова томонидан  8- синф ўқувчилари иштирокида “Навоийни ёд этиб” адабий кеча ўтказишди. Тадбир қизиқарли ва мазмунли ўтди.

8 март “Халқаро хотин-қизлар ” байрами муносабати билан  фаоллар залида 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни”га атаб “Устоз –шогирд ” деб номланган тадбир ўтказилди. Мактабимизнинг 6 нафар ўқитувчилар: Райимкулова Н. Омонова З. Омонова Ш. Баратова Г. Мамирова Д. ўз шогирдлари билан иштирок этишди. Тадбирни устоз-шогирд анъанасига амал қилиб, она-тили ва адабиёт ўқитувчиси Холиқова Н. Ўз шогирди Хайитов О. билан олиб боришди. Шунингдек 6- синф ўқувчи қизлар ўртасида “Барчиной издошлари” спорт мусобақалари ўтказилди. Ўшбу тадбирга Камолот ЁИХ хамда “Соғлом авлод учун” Халқаро хайрия жамғармаси иштирок этишди.    Тадбир сўнгида “Соғлом авлод учун” Халқаро хайрия жамғармаси  томонидан барча ўқувчиларга эсдалик совғалар берилди.

Umid nihollari-2012

         Спорт орқали боланинг дунёқараши ўзгаради. Кеча кўчада нима қилишни бидмай юрган бола бирон-бир хунар ўрганиш,спорт машғулотлари билан банд бўлса, ота-онасига ҳам бошқача кўз билан қарайди. Оилада меҳр-оқибат кучаяди.
Ислом    Каримов.
            “Умид ниҳоллари” – деб ном олган ўқувчи ёшларни чиниқтириб, иродасини тоблайдиган бу кескин спорт мусобақалари ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодни, Ватанни химоя қилишга, уни улуғлаш, қудратига қудрат қушишга, халқаро майдонларда унинг обру ва нуфузини янада юксалтиришга қодир бўлган инсонлар этиб тарбиялашга хизмат қилиши, шубхасиз.
Ислом    Каримов.
 
                            Биз, “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаси иштирокчилари Юрбошимиз томонидан бизларга кўрсатилаётган чексиз ғамхурлик ва эътиборига жавобан:
Билим сирларини чуқур эгаллашга, ўзлигимизни жаҳон ареналарида ҳам намаён этишга, энг аввало, она юртга содиқ фарзанд, элга таянч бўлишга, Ватанимиз шон-шухратини юксалтириш учун ўзимизнинг бор кўчимизни, билим ва заковатимизни, салохиятимизни намоён этишга
қасамёд қиламиз,
                                        қасамёд қиламиз,    
                                                                            қасамёд қиламиз!

Иродамиз тоғдай метин, мустаҳкам.
Интилиб қучгаймиз мудам шухрат, шон.
Ҳеч кимдан, ҳеч қачон бўлмаганмиз кам,
Ботирлик, нафосат эрур намоён.

Мурғак юракларга ёқилсин олов,
Хамиша ҳамроқдир ютуқ, ғалаба.
Чиниқтириб борар ҳар битта синов,
Давом этар ҳали бўлгач талаба.

Бирдамлик, дустликка қўйилган ихлос,
Боболар шонини солади ёдга.
Келажакда умид ниҳоллари, рост,
Айланар баркамол, соғлом авлодга.

Мардона беллашиб покиза, ҳалол,
Қайта бир синаймиз бардошимизни.
Бизларга бахш этган ёрқин истиқбол,
Ишончин оқлаймиз Юртбошимизнинг.

“O’zbekiston mustaqillikga erishish ostonasida”kitobini o’rganish yuzasidan ma’ruza

Prezidentimiz Islom Karimovning “O’zbekiston mustaqillikga erishish ostonasida”kitobini o’rganish yuzasidan ma’ruza

Assalomu alaykum hurmatli seminar qatnashchilari.O’z taqdirini vatan taqdiri bilan bog’lagan,xalq dardini o’z dardi deb biladigan vatanparvar hamshaharlar,mustaqil yurt vorislari bo’lmish yosh avlodni tarbiyalashdek sharafli ,hamda ma’suliyatli ishda bilim va ko’nikmalarini ayamayotgan o’qituvchi,murabbiylar.Bugun biz mustaqil diyorimizning 20 yillik to’yi arafasida nashirdan chiqqan Prezidentimiz Islom Karimovning “O`zbekiston mustaqillikka erishish ostonasida” nomli kitobi taqdimotiga yig`ilib turibmiz. Barchamizga ma`lumki xalqimiz bunday tinch, osoyishta , farovon, milliy qadriyatlari tiklangan ,o`z ozodligini barilla ayta oladigan kunlarga osonlikcha erishgani yo`q.

 Mustaqillikka erishiash g`oyasi xalqimizga azaldan meros. Bu orzu avloddan avlodga o`tib ming yilliklar qaridan bizgacha yetib kelmoqda. Prezidentimiz I.A. Karimov “Buyuk kelajagimizning huquqiy kafolati nomli risolasida” “O`zbek millati azaldan o`z fikri zikri, o`z istiqloli uchun kurashib yashagan bunga moziy guvoh. Millatimiz tarixi haqidagi haqiqat yurtimizning fidoiy o`z yo`lidan maslagidan so`zidan qaytmaydigan farzandalariga ochilishi lozim. Bilishimiz shart bo`lgan tarix sahifalarini qunt bilan varaqlash hammamiz uchun ham qarz ham farz” deganda xalqimiz tarixiy qismatidan saboq olishni , otalar tarjibasini o`rganishni nazarda tutadi. Zotan xalqimizning uzoq tarixi ozodlik ,istiqlol uchun tinimsiz kurash davridir.

 Yurtboshimiz o`zining “O`zbekiston mustaqillikka erishish ostonasida” nomli kitobida ham mamlakatimizning mustaqillikka qo`ygan ilk qadamlari ya`niy 1989-1991- yillarda xalqimiz boshdan kechirgan har bir sohadagi qiyinchiliklari , zahmatlari, yutuqlari to`g`risida alohida alohida to`xtalib o`tadi. 1991-yilda ittifoqda barcha mustamlaka davlatlar uchun yangi ittifoq shartnomasi imzolanishi kerak edi. Shu haqda prezidentimiz “Izvestiya ” gazetasi muxbirlari savollariga quyidagicha javob beradi .”Mening fikrim shunday agar markazda amalda shartnomani avval boshdanoq imzolashni istaganlarida edi u imzolangan bo`lardi. 1922-yilda imzolangan shartnoma turganda biz uchun yangi shartnomaning nima keragi bor , eski shartnoma hammani qoniqtiradi faqat uni yangilash kerak deb, necha martalab ta`kidlangan edi”. Chunki ittifoq shartnomasi mustamlaka davlat hayotida muhim ro`l o`ynar edi. Uning yangilanishi qanday bo`lishi kerak edi? Mustamlaka davlatlar qanday bo`lishini xoxlardi degan savollarga javob berish kerak edi. Prezidentimiz O`zbekiston SSR Oliy kengashining navbatdan tashqari IV sessiyasida 1991-yil 15- fevralda so`zlagan nutqida quyidagi fikrlarni bildiradi ”avvalombor yangi ittifoq shartnomasiga nisbatan O`zbekistonning munosabatini belgilashda quyidagilarni e`tiborga olsh zarur . Respublikamizning iqtisodiy ahvoli ancha og`ir , yechilmayyotgan muammolar behad ko`p , xalqning turmush darajasi past, ichimlik suvi tanqis , ekologiya , orol fojiasi qalblarni o`rtamoqda , sug`oriladigan yer yetishmaydi . Anchagina oziq- ovqat mahsulotlari va sanoat mollari tashqaridan olib kelinmoqda , chetga esa asosan xom- ashyo chiqarilmoqda , ishsiz yurgan odamlarning soni ko`p, ahvoli tang” . Prezidentimiz Ittifoq shartnomasini imzolashda birinchi o`rinda o`zbek xalqi manfaatlari xa xoxish istaklarini qo`yadi . Shu maqsadda 17- mart 1991- yilda butun Ittifoq referendumi ya`niy ovoz berish o`tkazildi. Xalqimiz o`z fikrini referendumda bayon qildi.

  Mustaqillikka qo`gan ilk qadamlardayoq xalqimiz og`ir kunlarni boshdan kechirdi . O`sha davrda xalqimiz hayotida ulkan olam shumul voqealar yuz berdi. Bu vaziyatni to`g`ri tushunish va undan to`g`ri, jamikiy xalqimizga ma`qul siyosat yo`lini tanlab olish , uni ro`yabga chiqarish, ya`niy hayotga tadbiq qilish juda mushkul edi. Bunday vaziyatda bizning oq ko`ngil, sofdil, mehnatkash xalqimiz yo`l korsata oladigan kishilarga muhtosh edi .Prezidentimiz buni quyidagicha ta`riflaydi “Mamlakatda ahvol kundan kunga og`irlashib ketayotgani, turmush darajasi зфыфншиб siyosiy, iqtisodiy, ijtimoiy vaziyat, respublikalararo, millatlararo munosabatlar keskinlashib,ba’zi mintaqalarda to’qnashuvlar bo’lib va qon to’kilib turgan bir paytda saylovchilarimiz,xalqimiz ostonasiga qadam йщэнши kelayotgan mushkul,og’ir og’ir kunlardan,oddiylik bilan aytganda,balo qazodan saqlanishda biz rahbarlardan , deputatlardan, joylardagi yetakchilardan najot kutishga haqlidir” . Xalqimiz bilan bir vaqtda mustaqillikka erishayotgan qo`shni davlatlarda va bizninh davlatimizda ham millatlararo kelishmovchiliklar yuz berdi. Masalan boltiq bo`yi respublikalarida 1991-yilning boshida Velnyus va Riga shaharlarida yuz bergan qonli hodisalarni olishimiz mumkin. Bunday hodisalar hali xalqimiz mustaqillikni to`g`ri anglab yetmasdan xalq orasida turli ko`ngilsizliklarni keltirib chiqardi . Toshkent ,O`sh , Farg`onada yuz bergan voqealar bunga yaqqol misol bo`la oladi. O`sha davrda mamlakat miqyosida bo`lgan barcha hodisalar O`zbekistonga ham o`z ta`sirini o`tkazmasdan qolmadi . Mustaqillikning ilk yillarida narx navoning oshirilganligi og`ir turmush tarzini, xalqimiz qiyinchiliklarini ko`rib, o`zlarini qo`shtirnoq ichidagi xalq himoyachilari deb atagan toifa vakillari ham paydo bo`ldi, ular “demokratiya O`zbekistonga kirolmay ostonada qolib ketdi” deb noligan edi. Lekin prezidentimiz “ularga qarata O`zbekiston mustaqil respublika , uning o`z tanlagan yo`lib or. Biz kishilarimizning turmushini yengillashtirish uchun barcha choralarni ishga solamiz ” deb  ta`kidlagan edi.

 Xalqimiz qanchalik iqtisodiy , siyosiy, ma`naviy qiyinchiliklarga uchrashiga qaramasdan bu qiyinchiliklarni sabr toqati , mardligi va matonati bilan yegib o`tdi. Prezidentimiz ham shunday buyuk va ulug` xalq boshlig`I ekanligidan faxrlanib , xalqimizning sha`ni va or nomusini himoya qilish uchun , uning shuhratini tiklash uchun , an`analarini himoya qilish uchun hech narsani ayamadi .

 Birinchi o`rinda bozor iqtisodiyotiga o`tish va iqtisodiy sdohani tubdan isloh qilishga kirishildi. Mustaqil O`zbekistonimiz o`ziga xos yo`lni tanladi . Bugungi kunda jahon mamlakatlari tan olgan “O`zbek modelini ” ishlab chiqdi. Jahon mamlakatlrida iqtisodiy inqiroz ro`y berayotgan bir davrda ‘’O`zbek modeli’’ naqadar to`g`ri ishlab chiqilganligi o`z isbotini topdi.

 1991-yildayoq yurtboshimiz yerlarni xususiylashtirishga kirishdi. Lekin “sakrab o`tishdan” ko`ra “bosqichma-bosqich ” o`tish yo`lini tanlagani xalqimizni halokatdan saqlab qoldi.

1983-yilda o`tkazilgan “paxta ishi” siyosati mamlakatimizga hali ham salbiy ta`sirini ko`rsatayogan edi. Buning natijasida O`zbekistonning go`sht va unga qaramligini vujudga keltirdi. Odamlar manfaatlariga zid harakatlar qilindi. Ayniqsa ko`pdan ko`p zaharli dorilar qo`llanilganligi bolalar o`limi ko`payishiga , ayollarning turli kasalliklarga chalinishiga olib kelgan edi. Mamlakatimizda 1991-yilning boshlaridayoq faqatgina iqtisodiy, siyosiy, qishloq xo`jaligi sohasida emas balki tashqi va madaniy sohada ham yangilanishlar amalga oshirildi. O`zbekiston barcha qo`shni mamlakatlar bilan teng huquqli tashqi aloqa olib brogan. Bu borada Germaniya bilan do`stlik ,tinchlik aloqalari o`rnatildi . Hindiston bilan an`anaviy tarixiy aloqalar yo`lga qo`yildi. O`zbekiston Osiya respulikasi bo`lganligi sababli , Osiyo- Tinch okeani mintaqasidagi boshqa mamalakatlar bilan ham savdo va iqtisodiy aloqalarni yo`lga qo`yishni rejalashtirib qo`ydi. Prezidentimiz O`zbekiston SSR Oliy kengashining V sessiyasida 1991-yil 12- iyunda so`zlagan nutqida “O`zbekiston kelajakda teng huquqli va suveren davlat sifatida BMT ga a`z obo`ladigan kun kelishiga aminman . Bu bizning qonuniy huququmizdir , bu xalqaro qonunlarga asoslangan davr talabidir , jafokash o`zbek xalqining respublikamizda yashovchi barcha erksevar fuqarolarning istagidir” deb ta`kidlagan edi. Uzoqni ko`zlagan yurtboshimizning fikrlari 19992-yil 2- martda O`zbekiston Bmtga a`z obo`lib kirishi bilan o`z isbotini topdi.

Mustaqillikka ilk qadamlardayoq qadimdan o`zining mehmondo`stligi , ochiqko`ngilligi, mehr oqibati bilan tanilib kelgan xalqimizning madaniy , ma`naviy qadriyatlari, diniy erkinligimiz tiklandi. Navro`zning tiklanishi , o`tmishdagi ulug` shoir, olim va boshqa mashhur ajdodlarimizning merosi xalq mulkiga aylangani , odamlar cho`chimasdan o`z etiqodiga binoan turli maraca va marosimlarni bemalol o`tkazish huquqiga ega bo`lishi quvonarli holat .

 O`zbekiston sovet sotsialistik respublikasi prezidenti I.A. Karimov 1991-yil 12- fevralda 21 - martni dam olish kuni sifatida belgiladi va Navro`z umumxalq bayrami deb e`lon qilindi . Bunday yuksak ishlarni amalga oshirilishi mustaqilligimizni erkinlik to`g`risidagi shiorlar bilan emas balki siyosiy , iqtisodiy mazmun bilan to`ldirdi . “vijdon , din , shaxs, tilni tanlash , madaniy yutuqlardan foydalanish erkinligi bo`lmasa chinakkam mustaqil davlat bo`lmaydi ” deb ta`kidlagan edi prezidentimiz 1991-yil 4- iyulda “Rabochaya tribuna ” gazetasi muxbiri savollariga javoblarida . 1991-yilda qilingan ma`naviy yutuqlarimizga quyidagilarni misol qilib keltirishimiz mumkin. Masjidlar, diniy muassasa, inshoatlarning paydo bo`lishi . navro`z , Ro`za hayiti, Qurbon hayiti va boshqa bayramlarimiz tiklandi. 50ta milliy markaz tashkil qilindi. Abdulla Qodiriy , Fitrat, Cho`lpon, Usmon Nosir sharqning nohaq qatog`on qilingan boshqa allomalar merosi xalqqa qaytarildi.

 Xalqimiz mashaqqatli , sharafli va ulug` yo`lni bosib o`tib o`z maqsadiga erishdi . XII chaqiriq O`zbekiston respublikasi oily kengashining navbatdan tashqari VI sessiyasida 1991-yil 31- avgustda O`zbekiston SSR ning Mustaqillik deklaratsiyasiga va O`zbekiston respublikasining davlat mustaqilligi to`g`risidagi bayonatiga asoslanib, O`zbekiston Respublikasining davlat mustaqilligi asoslari to`g`risida 17 moddadan iborat qonun qabul qilindi . Prezidentimiz tomonidan 1- sentabr Respublikamizda Mustaqillik kuni, umumxalq bayrami deb e`lon qilindi . Xalqimizning asrlar davomida orzu qilgan asriy orzusi ushaldi. Dunyo xaritasida O’zbekiston deb nomlangan Mustaqil davlat paydo bo’ldi.

 Yurtboshimizning “O’zbekiston Mustaqillik ostonasida”deb nomlangan kitobini varaqlar ekanmiz bunday osoyishta,farovon kunlar osonlikcha kelmaganini anglab yetamiz.Shunday yurtda yashayotganligingizga ming bor Ollohga shukronalar aytgingiz keladi.Barchamizga buyuk ajdodlarimizga munosib voris,shu yurt,xalq dardi bilan yonib yashash,uning koriga yarash nasib etsin.Etiboringiz uchun rahmat!

Маърузачи : Омонова Шахло