Yangiliklar >> 2015-2016-ўқув йилида Зарафшон шаҳар 2-умумтаълим мактабида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Республикадаги ўқув муассасаларида жамоатчилик асосида ташкил этилган “Ораста қизлар” тўгараги аъзолари ўртасида “Эрта турмушнинг олдини олиш ва қариндош уруғлар ўртасида салбий оқибатлари”ҳафталиги доирасида ўтказилган “Куз маликаси” тадбири юзасидан Маълумот

     Мактабнинг 2015-йил 2-сентябрдаги 193-сонли буйруғи асосида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Республикадаги ўқув муассасаларида жамоатчилик асосида ташкил этилган. “Ораста қизлар”тўгараги ташкил этилган бўлиб, шу тўгарак аъзолари томонидан 2015 йил 25-ноябр куни “Олтин водий” МФЙ билан биргаликда “Куз маликаси” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда “Ораста қизлар” тўгараги аъзолари томонидан беллашув ўтказилди. Беллашувда 9-А синф, 9-Бсинф, 9-Гсинф, 9-Д синф ўқувчи қизлари беллашишди. Тадбирда ўқувчилар ўз маҳоратларини 5 та шарт бўйича намойиш этишди.

Биринчи шарт: Таништирув

Иккинчи шарт: Саҳна кўриниши

Учинчи шарт: Савол-жавоб

Тўртинчи шарт: Салат тайёрлаш

Бешинчи шарт: Эркин мавзу

      Ҳар бир шартлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди. Барча шартларни ўқувчилар жуда чиройли тарзда намойиш этишдилар. Беллашувда 9-Б синф қизлари ғолиб бўлишди.Қизларимизга мактаб маъмурияти томонидан мақтов ёрлиқлари топширилди.

        ММИБДЎ                        Ш.Э.Тўрабоева