Yangiliklar >> Қадрдон мактабимиз бағрида ўқиб-ўрганиб, доимо изланиб, янгиликка, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаймиз!”

Мактабда 2018 йил 24-май куни 1-6-синфлар учун, 25-май куни 7-10-синфлар учун “Қадрдон мактабимиз бағрида ўқиб-ўрганиб, доимо изланиб, янгиликка, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаймиз!” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда “Олтин водий” МФЙ профиллактик инспектори Ш.Ибодуллаев ва ШХТБ методисти Д.Жуманазаровалар иштирок этди. Мактаб директори Д.Тухтаева ўқувчилар, ота-оналар ва ўқитувчиларни байрам билан табриклади. Тадбирда мактаб ҳаётида фаол иштирок этган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар ва “Билимлар беллашуви-2018”, “Умид ниҳоллари-2018” шаҳар ва вилоят босқичида 1-2-3-ўринларни қўлга киритган ўқувчилар мақтов ёрлиқлари билан тақдирланди.

10-Г синф ўқувчиси Жўрақулов Бекзод, 10-А синф ўқувчиси Абдусаломова Муслималар сўзга чиқиб, қуйидагиларни айтди. Ассалом–алайкум қадрли ота-оналар, меҳрибон устозлар ва тадбиримизга ташриф буюрган меҳмонлар. Биз жонажон мактабимиз, қадрли устозларимиз бағрида ўқишни давом эттирмоқдамиз. Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида эса қўшимча касб эгаллаш имкониятига эга бўлдик.

Бизга яратилаётган имкониятларга жавобан чуқур билим олишга, юксак марраларни забт этишга, 2 йил мобайнида қунт билан тайёрланиб олийгоҳларга киришга ва Она Ватанимизга муносиб фарзанд бўлишга сўз берамиз. “Қадрдон мактабимиз бағрида ўқиб-ўрганиб, доимо изланиб, янгиликка, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаймиз!.Бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Дунёда энг катта бойлик ёшликда олинган билим ва эгалланган касб-ҳунардир” деган иборалари бизнинг шиоримиздир.

Тадбирдан кейин 7-10-синфларда тарбиявий соатлар ташкил этилди. 
              

              

               


ММИБДЎ  Омонова З.А
.