Yangiliklar >> Аёллар ҳамиша эъзозда.

      Мактабда 8 март Халқаро Хотин-қизлар байрами муносабати билан мактаб бошланғич хотин-қизлар қўмитаси томонидан 2018 йил 7 март куни тадбир ташкил этилди. Тадбирга узоқ йиллар давомида мактабда ишлаб, ҳозирги кунда нафақадаги ўқитувчи Т.Мингбоева таклиф қилинди. Мактаб касаба уюшмаси томонидан 35 000 сўмлик байрам совғалари берилди. Мактабдан касаллиги сабабли нафақага чиққан ўқитувчи Г.Туйғуновага, ёлғиз оналар Г.Бекманова, З.Ҳамроева, М.Даяноваларга, кам таъминланган оналар Д.Назарова, А.Очилова, Г.Илмоноваларага мактаб касаба уюшмаси томонидан 370 000 сўмлик совғалар берилди. Бошланғич синф ўқитувчиси Р.Ўралова, рус тили фани ўқитувчиси Д.Болтаеваларнинг хонадонларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Уларга байрам совғалари топширилди.

   

Мактаб бошланғич хотин-қизлар

 қўмитаси раиси: Г.Маматқулова