Yangiliklar >> Bahor malikasi

2019 йил 14-март куни мактабда “Иқтидорли қизлар клуби” аъзолари билан “Баҳор маликаси ” кўрик танлови ўтказилди.Танловда 8-синфнинг иқтидорли ва истеъдодли қизлари иштирок этди. Улар 5 та шарт асосида беллашишди. Танловда қизлар  ўз истеъдодларини намойиш қилиш мақсадида саҳна кўрининши, пазандалик маҳоратлари ва интеллектуал салоҳиятларини ҳавола этишди.   Ҳакамлар уларни баҳолаб борди.Тадбир якунида эса қизларимиз “Баҳор маликаси”, “Энг назокатли қиз,” “Энг латофатли қиз”, “Энг билимдон қиз” номинациялари билан тақдирланди. 
                                                                                                                 Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси      Бобомуродова М.