Yangiliklar >> Бахтим шул, ўзбекнинг Зулфиясиман!

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014-йил 31-октябрдаги “Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида ” ги ПҚ 2256-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида,  Зарафшон шаҳар 2-умумтаълим мактабида “Бахтим шул, ўзбекнинг Зулфиясиман!” мавзуси остида билим даргоҳининг иқтидорли қизлари билан учрашув ташкил этилди.  Бу учрашувга 2014-йил Зулфия номидаги Давлат мукофатига сазовор бўлган мактабимиз битирувчиси Зария Қосимова таклиф этилди. Учрашувда мактаб директори М.Ю.Туйджанова ва маънавий-марифий ишлар бўйича директор ўринбосари  З.А.Омонова  сўзга чиқиб, қизларимизга буюк шоирамиз босиб ўтган йўл ва бизга қолдирган бебаҳо адабий меъроси ҳақида маълумот бериб ўтди. Учрашувда ўқувчи қизларимиз томонидан берилган қизиқарли саволларга Зария Қосимова атрофлича жавоб берди. Учрашув байрамона тус олиб, мушоира кечасига айланиб кетди.Мактабимизнинг “Иқтидорли қизлар” клуби аъзолари шоира ижодидан намуналар айтишди. Мактабимизда вафо ва садоқат куйчиси таваллудига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.