Yangiliklar >> БИЛИМ ВА ТАФАККУР СИНОВИ

Навоий вилояти Зарафшон шаҳар корхона ва ташкилотлари ўртасида 2018 йилнинг 28 ноябридан 28 декабригача “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди. Унда 20 га яқин гуруҳ ҳоким кубоги учун беллашишди. Ўйиннинг финал босқичи ҳар доимгидан қизиқарли, ҳаяжонли лаҳзаларга бой тарзда ўтди. Унда энг кучли уч жамоа қатнашди, булар: марказий кон бошқармасининг “Кончи”, Зарафшон шаҳар Молия бўлимининг “Молия”, Зарафшон шаҳар Халқ таълими бўлимининг “Зиёлилар” жамоалари. “Юлдуз” маданият уйининг тадбирлар зали ҳақиқий “жанг” майдонига айланганди гўё. Чунки ҳар учала жамоа ҳам кучли ўйинчилардан тузилган ва улар бир нечта ўйинларда ўзларининг билим салоҳиятларини ажойиб тарзда намоён этишиб томошабинлар меҳрини қозонишган эди. Финалда “Молия” жамоаси 6-4, “Кончи” жамоаси 6-3,, “Зиёлилар” жамоаси 6-2 натижаларни кўрсатишди. Натижаларга кўра Молия бўлимининг “Молия” жамоаси 3-ўрин, Марказий кон бошқармасининг Кончи“ жамоаси 2-ўрин, Халқ таълими бўлимининг “Зиёлилар” жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритишди. Энг қувонарлиси, “Зиёлилар” жамоасининг 5 нафари Зарафшон шаҳар 2-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари, улар: Ўралова Рўзибуви Исроиловна (бошланғич синф ўқитувчиси), Омонова Шаҳло Аминовна (ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари), Қурбонов Мирмуҳсин Мизропович (тарих фани ўқитувчиси), Умрзоқов Зухриддин Нуриддинович (тарих фани ўқитувчиси), Фоҳирова Нигора Нозимовна (она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси) ва жамоа магистири Ортиқов Зафар Салимович (жисмоний тарбия фани ўқитувчиси). Зарафшон шаҳар халқ таълими бўилими услубчиси Шодиева Шохида Сайфиевна ўзининг кучли билим ва тафаккур соҳибаси эканлигини ва ёш бўлишига қарамай бекорга халқ таълими бўлимида “услубчи” лавозимида ишламаётганини яна бир бор исботлади. Тадбирда Зарафшон шаҳар ҳокими иштирок этиб финал иштирокчиларини илиқ сўзлар билан табриклади. Жумладан, билимли ва тафаккури бой кишилар доимо жамоа ўртасида ажралиб туради, сизлардан илтимос, шу интеллектни, билим ва тафаккурга бўлган қизиқишни бошқаларга ҳам юқтиринг, шунда Зарафшон шаҳри бунданда гуллаб яшнайди. Бу ўйинлар янаги йилда давом эттирилади, янги йилда ташкил қилинадиган “Заковат” ўйинларининг иштирокчилари бундан ҳам кўпаяди. Янги йил ҳаммаларингизга муборак бўлсин, дея сўзини якунлади шаҳар ҳокими Раджабов Анвар Раззоқович. Шундан сўнг жамоаларга қимматбаҳо совғалар тарқатилди. Тадбирдаги илиқ, ҳаяжонга бой лаҳзалар иштирокчилар ва томошабинларга байрам кайфиятини улашди. Зарафшон шаҳар халқ таълими мудири Бахранова Зоя Анатольевна ўз жамоасининг ғолиблигидан хурсанд бўлиб иштирокчилар билан рақсга тушиб кетди. Зоя Анатольевна янги йилда мактаблар ўртасида ана шундай интеллектуал ўйинларни ташкил этишни ваъда берди. Шундай экан баҳс давом этади ОЛҒА 2-мактаб жамоаси!

ЎТИБДЎ: Искандарова А.С.