Yangiliklar >> “Бирга китоб ўқиймиз”
Буюк боболаримиз бола тарбиясида китобнинг ўрни муҳимлигини, уни ниҳоятда қадрлаш, бебаҳо адабий меросдан самарали фойдаланиш кераклигини таъкидлаб ўтганлар. Хонадонларда китоб энг катта бойлик сифатида қадрланиб, авлоддан-авлодга етказилган. Биз тарихан улкан маданиятга эга халқнинг билими кучли, маънавияти юксак авлодларимиз.
2021 йилнинг 1 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14-декабр 781- сонли қарори ҳамда “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш миллий дастури”ни 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ни ижросини таъминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Зарафшон шаҳар бўлинмаси Ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда мактаб ўқувчилари ўртасида навбатдаги “Бирга китоб ўқиймиз” шиори остида танлов бўлиб ўтди. Танловда Худойберди Тўхтабоевнинг “Ўн беш ёшли миллионер” асари бўйича беллашиб, 2 - умумтаълим мактаби 5-"Б" синф ўқувчилари фахрли биринчи ўринни эгаллашди ва марказ томонидан диплом ва китоб эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Файзуллаева Г.