Yangiliklar >> Болаларга берининг дунёни

            Мактабда 2017 йил 31 май куни “1 июн Халқаро болалар куни” муносабати билан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Режа асосида жорий йилнинг 1 июн куни жисмоний тарбия услуббирлашмаси томонидан 4-синф ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада 5 шарт асосида “Эпчиллар”, “Чаққонлар”, “Кучлилар” жамоалари беллашишди. Мусобақа сўнгида 23 балл билан “Кучлилар” жамоаси 1-ўрин, 21 балл билан “Эпчиллар” жамоаси 2-ўрин, 16 балл билан “Чаққонлар” жамоаси 3-ўринни қўлга киритиб мақтов ёрлиқлари билан тақдирланди. Мактабнинг иқтидорли ўқувчилар ўртасида “Бахтли болалигим” мавзусида расмлар танлови ўтказилди. Расмлар танловида 7-А синф ўқувчилари жамоаси 1-ўринни, 5-Б синф жамоаси 2-ўринни ва 2-Б синф жамоаси 3-ўринни қўлга киритди. 4-Д синф ўқувчилари томонидан мактаб ҳовлисида байрам тадбири ташкил этилди. Ўқувчилар Ватанни, болаликни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар айтишди. Уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчилардан 1-Д синф ўқувчиси Муталимова Ҳулкарой, 3-В синф ўқувчиси Абдуҳамидов Сирожиддин, 2-А синф ўқувчиси Туйчиев Дилшод, 1-Ж синф ўқувчиси Маматқулов Диёрбекларга жами (60 минг сўмлик) совғалар тақдим этилди. Ўқувчилар синф раҳбарлар томонидан шаҳримиз боғида ташкил этилган байрам тадбирига саёҳатга олиб чиқилди.


         

ММИБДЎ:    Мирзаева Ҳ.И