Yangiliklar >> Депутат билан учрашув

    Мактабда 21 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Тумишова Аксауле Молдагалиевна билан учрашув бўлиб ўтди.Учрашувда шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Ҳ.Акрамова иштирок этди. Ўқувчи ёшлар ва ўқитувчилар билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Тумешова Аксауле Молдагалиевна қуйидагиларни айтиб ўтди. Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган ҳар бир қарор ва қонунлар мамлакатимизни янада ривожлантириш, мақсад ва вазифаларни амалга ошириш, эл-юрт фаровонлигини таъминлашга қаратилганлигини таъкидлади.Таълим соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳам буюк мақсадлар сари йўналтирилган устувор вазифаларни белгилаб берди.Учрашув давомида ўқувчилардан таълим олишлари борасида дуч келадиган муаммолар, уларга яратилган шароитлар тўғрисида сўради ва таклифлари билан ўртоқлашди.

Ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, Президентимизнинг охирги қарорлари мазмун-моҳияти, ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилинмаслиги ҳақида айтиб ўтди.Ўз сўзида “Сиз педагоглар ёш авлодга фан сирларини қанчалик чуқур сингдирсангиз, фарзандларимиз буюк кашфиётлар сари дадил одимлайди.Келажакда билим чўққиларини забт этиб, Ўзбекистондек буюк давлатнинг шон шуҳратини дунёга танитади”, -деб таъкидлади А.С.Тумишова.

                        

Мактаб директори:  Тухтаева Д.Р.