Yangiliklar >> Диёримиз бўйлаб саёҳат

      Зарафшон шаҳар 2- умумтаълим мактаби Касаба уюшма қўмитаси ички туризмни ривожлантириш мақсадида она диёримизнинг муқаддас қадамжоларга бой гўшаларидан саналмиш Бухоро вилоятидаги зиёратгоҳларга мактаб педагог ва ишчи ходимларидан иборат жамоа билан саёҳат уюштирди.Муҳтарам президентимиз Ш.Мирзиёев таърифлаб ўтганларидек, илм-у маърифат ва дин-у диёнат маскани ҳисобланмиш Бухорои шарифнинг тарихий обидалари ҳамда истироҳат боғларида бўлган сайёҳлар катта таассуротларга эга бўлишди. Баҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳи, “Лаби Ҳовуз”, Арк меъморий обидаларидаги Насриддин Афанди ижодига оид катта фестиваль гувоҳи бўлишди. Абдухолиқ Ғиждувоний мақбарасига ҳам саёҳат қилинди. Мактаб педагог ва ишчи ходимлариҳамда уларнинг оила аъзолари бетакрор диёримизнинг диққатга сазовор обидалари ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлганидан, ҳам саёҳат, ҳам зиёрат қилишганидан мамнун бўлишди. Ватанимизнинг шонли тарихини ўрганиш ва ёш авлод қалбида фахр-ифтихор ҳиссини камол топдиришда бу каби тадбирларнинг аҳамияти бор.
  Саёҳатга нафақадаги ўқитувчилар ҳам таклиф этилди. Шулардан Мингбоева Тошбийи.


                                                                                                                                                       Бошланғич синф ўқитувчиси Ш. Қурбонова,

 Касаба уюшма қўмитаси раиси Г.Холбоева.