Yangiliklar >> Донолар бисотидан

            Сўз мулкининг султони, улуғ шоир ва мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бой адабий меросини ўрганиш ва тарғиб этишни кенг йўлга қўйиш, ўқувчи-ёшлар қалби ва онгига Навоий асарларининг мазмун-моҳиятини, бадиий хусусиятини ва тарбиявий аҳамиятини чуқур сингдириш мақсадида шоир таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан 2-мактаб бошланғич синф ўқитувчиси Шарипова Зиёда раҳбарлигидаги 4-“Б”синф ўқувчилари билан мактаб кутубхонасида “Донолар бисотидан” номли тадбир ўтказилди. Ўқувчилар ватанпарварлик, буюк аждодларга бўлган эҳтиромини ғазаллар, рубоийлар, шеърлар, саҳна кўриниши орқали намоён этдилар. Айниқса, Асқаров Толибжон, Ҳикматов Дилшод ва Иброҳимов Муҳаммадларнинг саҳна кўринишларидаги чиқишларида Навоий сиймоси юксак маҳорат билан акс эттирилди. Тадбир ҳаммага яхши таассурот қолдирди.

                                   

                                                                                                             Мактаб кутубхона мудири: А.Карбаева