Yangiliklar >> Эркин Воҳидовни ёд этиб...

Замонавий ўзбек миллий адабиётининг ёрқи юлдузларидан бири Эркин Воҳидовдир. Эркин Воҳидов нафақат шоир, ёзувчи балки, у буюк давлат арбоби ҳамдир. Ижодкор таъкидлаганидек, Адабиёт – бойлик тўла сандиқ. Сўз-унинг калитидир. Лекин сандиқдаги бойлик ўзганики эмас, ўзиники бўлиши керак. Ўзбек адабиёти сандиғига беҳисоб адабий бойликни мерос этиб қолдирган шоирни ёд этиб, 2-умумтаълим мактабида ҳам бир қанча маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мактабнинг она тили ва адабиёт фани услуббирлашмаси шоир таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқишди. Шу жумладан, 6-В, Б синфларида АКТ ва ИПТ лар асосида очиқ дарслар , шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий кечалар ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

  Эркин Воҳидов қолдирган жуда бой адабий мерос ёшларимиз маънавиятини юксалтиришда ҳали асрлар давомида ўзининг беҳисоб ҳиссасини қўшиши аниқ.

 

2-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт

фани ўқитувчиси Сатторова Шаҳноза Зокировна.