Yangiliklar >> Фуқаро муҳофазаси куни

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилган мурожаатномасида белгиланган устувор вазифа ва кўрсатмалар ижросини сўзсиз таъминлаш, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш, ФВДқТ хизматлари фаолиятини такомиллаштириш, раҳбарлар ва ишчи-хизматчилар таркибини, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш ва Зарафшон шаҳар ҳокими-Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2018 йил 08 февралдаги 4-сонли буйруғи, вилоят ХТБнинг 2018 йил 15 февралдаги 25-сонли буйруғи ҳамда ШХТБнинг 2018 йил 19 февралдаги 50-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 05 апрел куни  Зарафшон шаҳар 2- умутаълим мактабида “Аҳоли орасида табиий ва ис газидан заҳарланишни олдини олиш” ва “Овқатдан заҳарланишдан (ботулизм) огоҳ бўлинг” мавзуларида ўқув семинари ўтказилди. Ўтказилган тадбирда шаҳар ФВ бўлими бошлиғи М.Бахранов шаҳар ИИБ ЁХБ Ражабов М. “Олтин водий” МФЙ раиси Ш.Номуродов , ШХТБ методисти Н.Ниёзовлар қатнашди. Мутасадди ташкилот ходимлари томонидан ўқувчи, педагог ва ишчи ходимларга мавзуга оид маълумотлар берилди. Юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш юзасидан тушунчалар берилди.
        
  
                                                              

ММИБДЎ :         Турабоева Ш.