Yangiliklar >> Йўл қоидаси-умр фойдаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 701-сонли қарори юзасидан “Йўл қоидаси умр фойдаси” мавзусида бизнинг Зарафшон шаҳар 2-умумтаълим мактабида “Йўл қоидаси-умр фойдаси ” мавзусида 3-“Г” ва 3-“Д” синф ўқувчилари иштирокида шаҳримиздаги Ахборот Ресурс Mарказида тадбир бўлиб ўтди. Ўтказилган тадбирда ўқувчилар йўлларда юриш қоидаларини, ҳар бирлари ҳаракат иштирокчиларига айланишини ҳамда йўлларда ўрнатилган йўл белгилари ҳақида маълумотга эга бўлдилар. Тадбирни янада қизиқроқ бўлиши учун ўзлари тайёрлаб келган куй ва қўшиқларини намойиш этдилар. Тадбир сўнгида Ахборот ресурс маркази раҳбари Ражабова Бахтигул ўқувчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб, турли бадиий китоблар билан тақдирлади.

Дарҳақиқат, йўл тасодифларга тўла. Ҳар биримиз уйдан мактабга бориб келгунимизга қадар бир қанча йўл белгилирига дуч келамиз. Ана шунда йўл белгиларини билиш ва уларга амал қилиш барчамизнинг бурчимиздир.

 Йўл қоидаларини ўқувчиларга ўргатиш биз устозларнинг бурчимиздир. Йўл белгилари дарс жараёнида фанлар кесимида ҳам ўтиб борилади. Шу жумладан,бизнинг № 2 мактаб 3-синфлар ўртасида “Йўл қоидаси-умр фойдаси ” мавзусида диктантлар танлови ҳам ўтказилди. Ғолиб ўқувчилар аниқланиб, мактаб маъмурияти томонидан мақтов ёрлиқлари билан тақдирланди.

Бошланғич синф ўқитувчилари:

  Тилабова Д, Темирова З.