Yangiliklar >> Илм олиш афзалликлари

   Жорий йилнинг 23 ноябр куни Зарафшон шаҳар тиббиёт коллежида 2-умумтаълим мактабининг 8-11-синф ўқувчилари билан “Йигит маънавияти” мавзусида йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда мактабнинг ММИБДЎ Ҳ.И.Мирзаева, ЎТИБДЎ А.С.Искандарова, жисмоний тарбия ўқитувчиси З.С.Ортиқов, тарих фани ўқитувчилари М.М.Қурбонов, З.Умрзоқов, ЧЁТ фани ўқитувчиси Ш.Саноев, Ёшлар иттифоқи етакчиси,” «Ёш китобхон» республика танловининг вилоят босқичи ғолиби А.Ф.Жаркинов, мактаб психологи Р.Б.Хушвақова иштирок этди. Йғилишда илм олиш афзалликлар, йигит маъкавияти, мобел телефонлардан тўғри фойдаланиш, кийиниш ва муомаала маданияти юзасидан ўқувчиларга тарбиявий аҳамиятга эга маълумотлар берилди. Йиғилиш сунгида 10-Д синф ўқувчиси Ўткирқулов Беҳруз “Ёш китобхон” танлови вилоят босқичи ғолиби ёшлар етакчиси Жаркинов Аслиддин устозининг ютуғидан таъсирланиб ёзган шеърини йиғилганларга ўқиб берди. Йиғилиш мунозараларга бой тарзда ўтиб, ўқувчилар томонидан берилган саволларга ўқитувчилар томонидан жавоб берилди.

2-умумтаьлим мактаби ММИБДЎ

Ҳайитгул Мирзаева