Yangiliklar >> Интилганга толе ёр

    Жорий йилнинг 21 ноябр куни Навоий шаҳрида «Ёш китобхон» республика танловининг вилоят босқичи ўтказилди.Танлов баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтиб, чинакам китобхонлик байрами тусини олди. Белгиланган низом асосида вилоятимизнинг барча шаҳар, туманларидан келган китобхонлар иккита шарт – адабиёт намоёндалари ва бадиий асарлар бўйича берилган билетлар саволлари юзасидан беллашдилар. Танловда шаҳримиз шарафинин муносиб ҳимоя қилиб қайтган 2-умумтаьлим мактаби бошланғич ташкилот етакчиси Жаркинов Аслиддин енг юқори балл тўплаб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Ғолибликни қўлга киритган ёш китобхонимизга танловнинг республика босқичида вилоятимиз шанини ҳимоя қилиб, биринчи ўринни қўлга киритишини тилаб қоламиз.

 

2-умумтаьлим мактаби ММИБДЎ

Ҳайитгул Мирзаева