Yangiliklar >> Иқтидорли ёшлар-юрт келажаги

Яқинда мактабимизда шу мавзуда бошланғич синфларнинг шаҳар семинари бўлиб ўтди. Мактаб фаеси, фаоллар зали ва синф хоналари мавзуга мос безатилиши билан бирга, семинар баҳорнинг илк кунига тўғри келгани учун ҳам баҳор кайфияти ҳар жабҳада акс этиб турди.

   Мактабга ташриф буюрган меҳмонлар мусиқа садолари остида кутиб олинди. Шунингдек, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг турли спорт, саҳнавий кўриниш ва қўшиқ куйлаб чиқишлари намойиш этилди. Синфлар кесимида ташкил этилган кўргазмалар танловида ижодкор ўқитувчиларнинг маҳоратларига баҳо берилди. Она тили, ўқиш, математика, тасвирий санъат ва технология фанларидан интерфаол усулларда ташкил этилган дарслар барчага манзур бўлгани алоҳида эътироф этилди.

   Тадбирда ўқитувчи ва ўқувчилардан тузилган гуруҳлар ўртасида тезкор савол-жавоб ва саҳна кўринишлари намойиши буйича беллашув бўлиб ўтди. Баҳорнинг илк кунида таваллуд куни нишонланган атоқли шоирамиз Зулфияхоним ҳаёти ва фаолиятига доир савол-жавобда қатнашчилар ўз билим ва маҳоратларини намойиш этишди.

    Шаҳар ХТБ бошланғич синфлар методисти Низомова Г.К. тадбирда фаол иштирок этган ўқитувчиларнинг меҳнатини алоҳида эътироф этган ҳолда, уларни “Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирлади. Шунингдек, қатнашчиларга энг қимматли совға саналмиш китоблар ҳам улашилди.

 Бошланғич синф

ўқитувчиси Даминова М.