Yangiliklar >> Китоб байрами

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йил 13-сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”гиПҚ-3271-сонли қарори юзасидан юртимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ёшларимизга нафақат, халқимиз онгини, маънавиятини эзгулик ва бунёдкорлик ғоялари билан бойитишда китоб мутолаасининг аҳамиятини чуқур сингдириш энг устувор вазифа ҳисобланиб келмоқда. Бизнинг 2-умумтаълим мактаб кутубхонасида китобхонларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида турли хил китоб кўргазмалари, китоб тақдимотлари ташкил қилиниб,буюк аждодларимз, шоир ва ёзувчилар таваллудига бағишлаб ўқувчилар билан адабий кечалар, шеърхонлик кечалари, суҳбатлар, беллашувлар, шунингдек, “Энг яхши китобхон”, “Китобхон оила” кўрик танловлари ўтказилиб келинмоқда. Ўқувчиларнинг китобга бўлган қизиқишини, китобхонлик маданиятини ошириш, мактаб кутубхона фондини бойитиш мақсадида мактабимизда 8-январ куни кўчма китоблар савдо дўкони ташкил қилинди. Ушбу “Китоблар байрами”да ўқитувчилар томонидан мактаб кутубхона фондига 100 дан ортиқ лотин ва кирил ёзувидаги бадиий китоблар ва бошланғич синф ўқувчилари учун эртак китоблар совға қилинди.

Чиндан ҳам, китобларда инсон томонидан яратилган билим ва тажрибалар ифодаланади.Китоб бир авлоднинг келгуси авлод учун қолдирган бебаҳо ўгитидир. Китобни улуғлаш илмни улуғлаш демакдир. Дунёвий фан ва илмни биз фарзандларимизга китоб оркали беришимиз мумкин, чунки китоб ҳар кандай билимнинг жони ва юраги, ҳар қандай фаннинг ибтидосидир. Китоб шундай неъматки, уни қизиқиш, сабр-тоқат билан тушуниб ўқиб чиққан инсоннинг калби қувончга тўлса, онги фалсафий мушоҳада қилиш орқали ўсиб боради.Китобларда аждодларимиз томонидан кашф қилинган табиат ва жамиятнинг тараққиёт қонунлари, шунингдек комил инсонни тарбиялашга доир кўплаб маълумотлар берилган. Китобнинг мўъжизавий кучи ёрдамида ўқувчиларнинг қалбида эзгулик, саховат каби фазилатлар уйгонади. Ўтмишда жаҳон маданияти тараққиёти хазинасига бой ва буюк мерос қолдирган аждодларимиз ҳамда замонамиз олимлари ва фозиллари яратган кўплаб асарлар китобхон ёшларимизни маданий-маърифий меросимизга муҳаббатли қилиб тарбиялашга хизмат қилади.

 

Мактаб кутубхона мудири Карбаева А.Т.