Yangiliklar >> Китоб-маънавият хазинаси.

Дунёдаги энг қиммат, энг қадрли, энг сахий дўст бу-китобдир. Унинг дўстлиги қадрланади, негаки у билим беришдан тўймайди, муҳими у миннатли дўст эмас. Унинг дўстлиги олтин қиймати билан ўлчанади, лекин унинг ўзи олтиндан-да қиммат. Мол-у дунё, бойлик кун келиб албатта хиёнат қилади, аммо китоб бундан мустасно.

            Дунё яралибди-ки етти хазина инсон ҳаётининг бир бўлагига айланди. Шу етти хазинанинг энг биринчиси-китобдир. У инсон қалбида ўчмас из қолдирган. Дунёнинг яралиши ҳам аввало китобларга жо бўлган. Уни яратувчининг ўзи инсонга туҳфа этган. Яратган берган инъомни севиш имонли кишининг бурчидир.

            Бир соат китоб ўқиш, бир дунё хазина топиш билан тенг. Китобни севмайдиган инсон энг бахтсиз ва омадсиз инсондир. Китоб – нур сочувчи қуёш,

жаҳолатни енгувчи энг содда ва ўз ўрнида эен мукаммал қурол. Китоблардан бутун жаҳон миннатдор. Чунки улар ҳар бир миллатга ўз тарихини  ўрганишида ёрдам беради. Ўз тарихини билмаган миллат қолоқ миллат, китоб ўқишни севмайдиган халқ эса қолоқ халқларнинг энг қолоғидир.

            Онанггиз  меҳр бермаса,  ҳеч қачон меҳр кўрмасангиз ўзингизни бахтсиз киши, ҳеч ким дея ҳисоблайсиз.  Агар китобга меҳр бериб, меҳр олмасангиз ҳеч ким бўлишга ҳам арзимайсиз.

            Ҳозирги замонда нажот беришдан тўхтамайдиган, ҳеч бир нарсага ўхшамайдиган, ёлғон илм сўйламайдиган, ёвузликни ўйламайдиган, жонсиз дейишга арзимайроқ қоладиган дўст-китобдир.

            Одам бўлсанг, олам сеники, китоб ўқисанг билим ва у билан эришадиган марра сеники.

Уткирқулов Бехруз

Зарафшон шаҳар

2-мактаб 9-Д синф ўқувчиси