Yangiliklar >> Конституциямизнинг 21 йиллигига бағишланган Президентимиз маърузасини ўрганиш бўйича олиб борилаётган ишлар.

       2013 йил 18-декабр куни 2-мактабда Президентимиз И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 6-декабр куни ўтказилган “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш-ёруғ келажагимизнинг асосий омилдир” маърузасини ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ўқув-семинари ўтказилди. Семинарда Зарафшон шаҳар мактабларидан 50 нафар, Томди туманидан 5 нафар ва Учқудуқ  туманидан 6 нафар  тарих , ҳуқуқ ҳамда МИҒ ўқитувчилари, улубчилар иштирок этдилар. Семинарда Навоий ПХҚТМО институтининг ижтимоий фанлар ва маънавият асослари кафедраси катта ўқитувчиси Ҳасанова Зулфия Болиевна ва Ижтимоий фанлар ва маънавият асослари кафедра мудири Файзиева Феруза Исматуллаевна иштирок этиб президентимиз маърузалари юзасидан ўз фикрларини билдирдилар. Президентимизнинг сўзлаган нутқларидаги асосий мақсад-муддаоси- ҳаётимиз қомуси бўлмиш Конституциямизнинг 21 йиллигини нишонлаш, Асосий қонунимиз белгилаб берган юксак мақсадларни амалга оширишда, юртимизда янги жамият, янги ҳаёт қуришда эришган ютуқларимиз ва олдимизда турган вазифаларни аниқлаб олишдан иборат эканлиги, Конституциямиз негизига қўйилган талаб ва қоидаларга тўлиқ мос келадиган, дунё ҳамжамиятида “Ўзбек модели” деб ном қозонган, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация  қилиш йўли нақадар тўғри эканини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бераётганлигини айтиб ўтдилар. Ўқув-семинар якунида  2-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Қурбонов Мирмуҳсин, 8-мактабнинг ҳуқуқ фани ўқитувчиси томонидан ўзларини қизиқтирган саволлар берилди. Ушбу семинар баҳс – мунозараларга бой тусда, АКТ воситаларидан фойдаланган ҳолда намунали ташкил этилди.

          2-мактаб директори           М.Ю.Туйджанова