Yangiliklar >> Мактаб китобхони аниқланди

Китоб ўқиш учун икки асос бор: биринчиси – сен бундан роҳатланасан,

иккинчиси – сен бу билан мақтанишинг мумкин.

Бертренд Рассел

Ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтириш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида Зарафшон шаҳар 2-умумтаълим мактабида “Мактаб китобхони” танловининг юқори синфлар ўртасида мусобақа ўтказилди. Республикада ўтказилиб келинаётган “Ёш китобхон” танлови негизи ва андозасида ўтказилган ушбу танловда мактабда таҳсил олаётган 7-, 8- ва 9-синф ўқувчиларидан саралаб олинган фаол китобхонлар қатнашдилар. Қизғин шартлар, савол-жавоблар, бадиий мушоҳадаларга бой ўтган танловда 7-синф ўқувчиси Юсупов Нурмуҳаммад фахрли I ўринни эгаллади. Ғолибларга диплом, китоблар хариди учун пуллик мукофотлар ва эсдалик совғалари топширилди. Ушбу танловни ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлашда кенг жамоатчилиик кўмагини берган Ўриновлар оиласига миннатдорчилик билдирамиз.

                              

 

                               Шаҳноза Сатторова 
 Ёшлар етакчиси