Yangiliklar >> МАКТАБИМИЗ АЛАНГАЛАРИ

   Ўқувчи ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтириш мақсадида 2-умумтаълим мактабида “Мактаб китобхони” танлови ўтказилди. Республикада ўтказилган “Ёш китобхон” танлови негизи ва андозасида ўтказилган ушбу танловда мактабда таҳсил олаётган 5, 6 ва 7-синф ўқувчилари қатнашдилар. Қизғин суҳбатлар, савол-жавоблар, бадиий мушоҳадаларга бой ўтган танловда 6-“Б” синф ўқувчиси Раҳмонбоева Нуржона фахрли I ўринни эгаллади. Ғолибларга диплом, китоб хариди учун пуллик мукофотлар ва эсдалик совғалари топширилди. Мактаб маъмурияти, мактаб ёшлар етакчиси ва мактаб кутубхонаси жамоаси томонидан ташкил этилган танлов ҳақиқий китобхонлик байрамига айланди. Жорий йилнинг май ойида 8, 9 ва 10-синф ўқувчилари ўртасида ҳам ушбу танловни ўтказиш тартиби белгилаб олинди.




                                                                                                                                                                                                                          Сатторова Шаҳноза  Мактаб Ёшлар етакчиси