Yangiliklar >> Маънавиятни шакллантиришда мусиқанинг ўрни

    Мусиқа ва санъат инсонга руҳий қувват беради,яхши кайфият бахш этади.Ёшларнинг мусиқага ошнолиги уларга юксак маънавиятни қарор топтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Мусиқа қалбни тарбиялайди, яшартиради. Айниқса, болалигидан мусиқа ва санъат билан шуғулланган киши бутун умр эзгуликларга ошуфта бўлиб яшайди ва инсонларга қувонч, шодлик улашади.  Зарафшон шаҳар 2-сонли мактабда”Оҳанграбо” мусиқа фани тўгараги ташкил этилган ва бу тўгаракка ўқувчилар катта қизиқиш билан қатнашиб келмоқда. Шу жумладан, тўгарак иштирокчилари томонидан 2017 йилнинг 28 апрел куни “Маънавиятни шакллантиришда мусиқанинг ўрни” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда мактабимиздаги иқтидорли ўқувчилар томонидан миллий қўшиқларимиз, лапарларимизни жуда моҳирона ижро этилди ва ўзбек бастакорлари, атоқли санъаткорлар ҳақида маълумотлар айтиб ўтди. 5-6 синф ўқувчи қизларимизнинг “Дўппи тикдим”,” Билак узугим”,” Лазги”, “Ўзбекистон-жаннат”, “Сиз билан” каби миллий рақс, куй-қўшиқларини жуда маҳорат билан, маромига етказиб ижро этишди. Тадбир барчага манзур бўлди.

         

    Мусиқа фани ўқитувчиси

   Райимкулова Нелли Бахтияровна