Yangiliklar >> Matematika-barcha fanlar eshigi va kalitidir.

    Республикамиз миқёсида ўтказилаётган математика ва информатика фан ойлиги муносабати билан бизнинг 2-сонли умумтаълим мактабида ҳам шаҳар семинари бўлиб ўтди. Семинарда очиқ дарслар, кўргазмалар ва тадбирлар ташкил этилди. Мазкур семинар дастурига асосан ўқитувчилардан математика фани ўқитувчиси Сувонова Д 8-“Г” синфга алгебра фанидан “Касрнинг квадрат илдизи мавзусига доир мисоллар ечиш ” мавзусида AKT ва PT лардан фойдаланиб очиқ дарс ўтди. Информатика фани ўқитувчиси Умарова У 8-“В” синфга информатика фанидан “МS Excelда математик амаллар ва функцияларни қўллаш” мавзусида намунавий очиқ дарс ўтди. Математика фани ўқитувчиси Якубова Шоҳида 9-“Д” синфга “α ва –α бурчакнинг синуси, косинуси, тангенси ва котангенси” мавзусида намунавий очиқ дарс ўтди.

 О.Кузимова, С.Бердимуродова, З.Худойбердиева, М.Сувоновалар 6-синфлар ўртасида “Математик кеча” ташкил қилди. Кечада ўқувчилар томонидан турли рақслар, баҳру-байтлар, саҳна кўринишлар ўтказилди. Информатика фани ўқитувчилари М.Куйчиева ва У.Умарова  8-синф ўқувчилари ўртасида информатика фанидан “Информатика билимдонлари” номли тадбир ўтказди. Тадбир жуда кўтаринки руҳда ўтди.

Семинарга шаҳар ХТБ услубчиси М. Қурбонов раҳбарлигида келган шаҳримиз математика фани ўқитувчилари ўтказилган тадбирларга ўз муносабатини билдирдилар. Бу семинарда 7-9 синф ўқувчилари ҳам фаол қатнашиб, ўз билимларини бойитишга эришдилар.

                                                                        
                                                                                                                                              Mатематика фани ўқитувчиси Якубова Ш.Г.