Yangiliklar >> Меҳр – мурувватга ташна кўнгиллар шод қилинди

Зарафшон шаҳар 2-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 21 йиллиги ва 3-декабр Халқаро ногиронлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Байрамда мактабда таълим олувчи ногирон ўқувчилар иштирок этишди. Уларга мактабнинг мақтов ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди. Ўқувчиларнинг тенгдошлари ва синф рахбарлари байрам арафасида уйда якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар ҳолидан хабар олишди. Уларга совғалар топширилди. Уйда якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар учун тайёрланган байрам дастури ёш қалб эгаларининг кўнглини кўтарди. Уларга завқ-шавқ бағишлади. Бундай тадбирлар баркамол авлод тарбиясида муҳим ўрин тутиши, соғлом ўқувчиларнинг ўз имкониятлардан кенг фойдаланиши кераклигига туртки бўлган бўлса ажаб эмас.