Yangiliklar >> МУҲИМ СИЁСИЙ ТАДБИР

Мамлакатимизда 2016 йил 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари ўтказилади. Бу мамлакакат тақдири учун ғоятда аҳамиятли масаладир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 89-моддасига асосан: “Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди”. Навбатдаги сайлов ҳам фувароларимизнинг ўз сиёсий ҳуқуқлари ҳисобланган сайловларда иштирок этиш ва муносиб номзодни сайлашлари учун яна бир бор имкониятдир.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида» ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси раисининг 2016-йил 9 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури тўғрисида» ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси раисининг 2016 йил 23 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида» ги қарорига биноан, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақолпоқистон Республикаси ҳудудий марказларида сайлов округлари, тегишли туман ва шаҳар марказларида эса сайлов участкалари ташкил этилган.

Шу жумладан, шаҳримизда ҳам юқорида таъкидлаб ўтилган қонун ва қарорларга асосан 24 та сайлов участкалари ташкил этилган. Айни пайтда мазкур участкаларда мамлакатимизда бўладиган муҳим сиёсий тадбирга пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Хусусан, 129-сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишга тайёргарлик ишлари қизғин.

Мазкур участка «Олтин водий» маҳалласи, 2-ўрта мактаб ҳудудида жойлашган бўлиб, ўз ичига 21 та кўп қаватли уйда яшовчи сайловчиларни қамраб олади.

Сайлов участкаси қонунлар, сайлов жараёнини тартибга солувчи ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар, зарур адабиётлар, компьютер ва алоқа воситалари билан тўлиқ жиҳозланган. Ҳар бир аъзога таалуқли вазифалар белгиланиб, навбатчилик йўлга қўйилган. «Она ва бола» ҳамда «Тиббий ёрдам кўрсатиш» хонаси тегишли кўрсатмалар асосида тўлиқ жиҳозланган.

Энг муҳими, участка сайлов комиссияси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини умумэътироф этилган демократик тамойиллар асосида юқори савияда ташкил этишга пухта тайёргарлик кўришмоқда.

 Зарафшон шаҳар 129-сайлов участка комиссияси аъзоси Турдиев Илёс Акрамович