Yangiliklar >> “Она тилим- қалбим қуёши”

“Адабиётга эътибор- маънавиятга, келажакка эътибор”

                                                        И.Каримов

   Кўплаб китоб ўқиш, ўқиганда ҳам уни тушуниб ўқишда ҳикмат катта. Китоб ўқишнинг фойдаси ҳақида улуғ аллома Абу Али ибн Синонинг ҳаётидан олинган ушбу лавҳа диққатга сазовор. Айтишларича, Бухоро амири Нуҳ ибн Мансурнинг саройида жуда бой кутубхонаси бўлган, аммо унга кириш учун ҳаммага ҳам рухсат этилмаган. Бир тасодиф туфайли Ибн Сино ўша кутубхонага кириш ва китоблардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади…

Ўқувчи ёшларда китобхонлик маданиятини янада шакллантириш ва уни кенг тарғиб қилиш борасида ҳамда фанга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида 5-синф “Ёш тилшунослар” тўгараги аъзолари билан биргаликда мактаб кутубхонасида “Она тилим- қалбим қуёши” номли тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда ўқувчилар ўзлари ёд олган шеърлар, ўқиган бадиий асарлари асосида тайёрлаган саҳна кўринишлари, бир-биридан гўзал рақслар намойиш этишди. Ушбу тадбир ўқувчиларнинг китобга бўлган меҳри ошишига яна бир туртки бўлган бўлса ажаб эмас.

        

Меҳринисо БОБОМУРОДОВА,

2-умумтаълим мактабининг

она тили ва адабиёт фани

                                                                                                                                                                                          ўқитувчиси