Yangiliklar >> Otalar majlisi

                                                                      Баённома №                                                                  
15.12. 2012
Зарафшон шаҳар ХТМФМТ ва ТЭБ га қарашли
                                                       2- мактаб 9-синф битирувчиларини                                                          
таълимнинг кейинги боскичига қамраб
олиш муаммоларига бағишланган
оталар йиғилиши 


Қатнашувчилар:
Шаҳар академик лицейи ўқитувчиси: Абдуллаев Р.Б.                                                                                                                      
Зарафшон шаҳар Тиббиёт КҲК вакили: Н.О.Олимова, М.О.Ўсарова   
Директор ўринбосари: Искандарова А.С.
9-“А”синф рахбари: Фозилова М.
9-“Б”синф рахбари: Раимқулова Н.
9-“В”синф рахбари:Бозорова О.
 9-“Г”синф рахбари: Исаева М.
9-“Д”синф рахбари: Ҳамдамова С.
9-синф битирувчилари ота-оналари:113 киши

9.   Фан ўқитувчилари: 2    
Кун тартиби:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябридаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПК-427-сонли, Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими Бошқармасининг 2008 йил 17 декабрдаги 32-сонли, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими Марказининг 2008 йил 17 декабридаги 50 К/Б-сонли бўйруқлари,   Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган 2009 20 майдаги   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Халк Таълими Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар марказининг 16\КК, 22, 155, 25-КК қарорлари ва   Навоий вилояти халқ таълими бошқармасининг 2012 йил 6   - декабр 346-   сонли ҳамда Зарафшон шаҳар ХТМФМТ ва ТЭБнинг 2012 йил   312-A      сонли буйруқлари тўғрисида.       ( Касб-ҳунарга йўналтирувчи Искандарова А.С.)
2012-2013 ўқув йили ярмида мактабнинг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.
( Касб-хунарга йўналтирувчи Искандарова А.С.)
Ота-оналарга 9-синфни тугатгандан сўнг таълимни давом эттириши мумкин бўлган ҳудуддаги АЛ ва КҲК тайёрлов йўналишлари (мутахассисликлари)тўғрисида ахборот бериш. (Худудий АЛ ва КХК вакиллари)
Оталарнинг фарзанд олдидаги масъулияти.
(ўқитувчи Болтаева Д.В.)
                Йигилишни мактабда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича масъул маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Искандарова А.С. очиб, йиғилиш қатнашчиларини кун тартибидаги масалалар ва худудий ўрта-махсус ўқув муассасаларидан келган мутахассислар билан таништирди. Сўнгра КҲК лари ва Академик лицей вакиллари ўзларининг ўқув юртлари тўғрисидаги видеороликлар   билан оталарни таништирди.
          Йиғилишнинг биринчи масаласи бўйича   касб-ҳунарга йўналтирувчи А.Искандарова оталарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 29 октябридаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПК-427-сонли, Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими Бошқармасининг 2008 йил 17 декабрдаги 32-сонли, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими Марказининг 2008 йил 17 декабридаги 50 К/Б-сонли бўйруклари,   Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган 2009 20 майдаги   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Халқ Таълими Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-хунар марказининг 16\КК, 22, 155, 25-КК қарорлари тўғрисида ота-оналарга тушунча берди. 2012-2013 ўқув йилида 9-синф битирувчиларини АЛ ва КҲК га тўлиқ қамраб олиш имконияти мавжуд ҳудудлар ҳақида маълумот берди.
2012-2013 ўқув йилида мактабнинг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Искандарова   таништирди.
Шаҳардаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари вакиллари ўз таълим муассасасининг йўналишлари тўғрисида ахборот берди. Қабул коидалари билан таништирди.
Ҳар бир таълим муассасасидан келган мутахассис ўз нутқида академик лицей битирувчилари ҳам, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ҳам   олий ўқув юртига киришга тенг ҳуқуқ ва бир хил имтиёзга эга бўлишлари ҳақида иштирокчиларга ахборот берди.
       Оталарнинг фарзанд тарбиясидаги ўрни ҳақида ўқитувчи Д.Болтаева гапирди. У киши жумладан, ота оилада фақат моддий таъминотчи эмас, фарзанд тақдирига масъул шахс эканлигини, кейинги пайтларда фарзанд тарбияси ҳатто ўғил болалар тарбияси онанинг нозик елкасига юкланиб қўйилмаяптими, дея оталарни мулоҳаза юритишга чорлади.
Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Г.Маматқулова оталарга мактаб ҳаётидан доимий бохабар бўлиб туриш, фарзандлари билан қандай касб-ҳунарга йўналтириш тадбирлари ўтказилаётганлиги ҳақида қизиқишлари, долзарб муаммоларни биргаликда ҳал этишлари, муҳим қарорларни қабул қилишда ёрдам маслаҳат беришларининг муҳимлигини айтди.


           Искандарова А.С.   касб-ҳунарга йўналтириш ишлари академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, кичик ташхис гуруҳлари   ҳамда бошқа бир икки мутахассис ёки ташкилотнинг эмас, балки кенг жамоатчиликнинг, ота-онанинг, маҳалланинг, ҳокимиятнинг, барча-барчанинг вазифаси эканлигини айтиб ўтди.   Шаҳар кичик ташхис гуруҳи билан ҳамкорликда 9-синф битирувчиларининг ўқишини давом эттириши бўйича барча масалалар ечимини топиб келмокда деб ўз сўзини тугатди.   
Сўнг мактаб ҳаётида фаол, фарзанд тарбиясига масъулият билан ёндашувчи бир гуруҳ оталар “Фарзанд тарбиясида энг меҳрибон ота”, “Мактаб ишларида энг фаол ота”, “Энг ибратли ота” каби номлар билан мактабнинг мақтов ёрлиқлари билан тақдирландилар.


    Оталар КҲК ва АЛ вакилларига ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат килишди, ўз ўрнида вакиллар саволларга жавоб беришди.       Оталар томонидан мактаб маъмуриятига, таълим муассасалари мутахассисларига миннатдорчилик билдирилди.
           Йиғилиш иштирокчиларига, таълим муассасаларидан келган мутахассисларга, оталарга мактаб касб-ҳунарга йўналтирувчиси миннатдорчилик билдириб йиғилишни якунлади.
 Мактаб директори:                                                            Якубаев Ш.Х.
Директор ўринбосари:                                                    Искандарова А.C.