Yangiliklar >> Ёш китобхон танлови

  Мактаб кутубхонасида бошланғич синфлар ўртасида “Ёш китобхон” танлови ўтказилди. Танловга қатнашган иштирокчилар берилган рақамларни танлаб, болалар шоири ва ёзувчиларини ва уларнинг асарларини билишларини намоён этишди. Танловда адиблар ҳақида кўп маълумот берган ўқувчилар турли номинация ва мақтов ёрлиқлари билан тақдирланиб, 3-г синф ўқувчиси Саидова Ситора  “Ёш китобхон” номинациясига эга бўлди. Фахрли I ўринни қўлга киритди. Ўтказилган танлов ўқувчиларни китобга бўлган меҳрини янада оширди. Шу билан бир қаторда мактаб кутубхонасида “Беғубор болаликдан китоблар олами сари” мавзусида сирли сандиқча ҳаракатли кўргазмаси ташкил этилиб, ушбу кўргазма бошланғич синф ўқувчилари учун тайёрланган. Кўргазма ўқувчиларни китобга бўлган қизиқишини оширади, кўпроқ китоб ўқишга ундайди. Шу билан биргаликда китобхонлар сонини оширишга ёрдам беради.
                                              
                                                                                                                                                               Мактаб кутубхона мудири А.Карбаева