Yangiliklar >> “Ёш қутқарувчи”лар -элга мададкор !

         14-январь -“Ватан ҳимоячилари” куни, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 23 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда ўтказилаётган “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” давомида ўқувчи-ёшларни она Ватанга садоқат, мардлик муҳаббат руҳида тарбиялаш, ёшларни онгида ҳарбий ватанпарварлик ҳисларини ривожлантириш, келажакда ҳақиқий Ватан ҳимоячиси бўлиб етишишига ва ёшларни содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларга тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш, уларни ўзини-ўзи ҳимоя қилиш, бошқаларга кўмак бериш, шунингдек ёшларни бу борадаги тайёргарлигини ошириш ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган “Ёш қутқарувчи” кўнгилли клублари ўртасида спорт мусобақаларини ўтказиш мақсадида Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2014 йил 26 декабрдаги “Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс Дастури” ҳамда вилоят халқ таълими бошқармасининг 2013 йил 15 майдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида “Ёш қутқарувчи” кўнгилли клубларини тузиш ва мазкур клублар ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақасини ўтказиш ҳақида”ги 333-сонли буйруғи ҳамда ШХТМФМТТЭБнинг 2014 йил 27- декабрдаги 355-сонли буйруғига асосан мактаблар ўртасида мусобақа ташкил этили. Мусобақада шаҳар мактаблари ўртасидаги “Ёш қутқарувчилар” 3та шарт бўйича беллашдилар.               

   Мусобақанинг биринчи шартида жамоа томонидан белгиланган вақтда газ ниқобни бараварига тўғри кийиш. Ушбу шарт 5 балли тизимда баҳоланди.

Мусобақанинг иккинчи шартида, гуруҳлар ўртасида 60 метрга тўсиқлар оша эстафетали югуриш. Ушбу шартларда аниқлик ва тезкорлик билан ҳаракат қилган ҳамда шартларни тўлиқ, тўғри бажарган гуруҳ мусобақа ғолиби ҳисобланади. Ушбу шартга 10 дақиқа вақт берилади ва 5 балли тизимда баҳоланди.

Мусобақанинг учинчи шартида, жамоа иштирокчилари.Турган жойдан узунликдан сакраш.

Мусобақанинг тўртинчи шартида, турник тортишиш шарти бўйича беллашишди. Барча шартлар бўйича ҳакамлар ҳайати баҳолаб бордилар. Баҳолар жамланиб, 1-ўринни  12-мактаб, 2-ўринни 2-мактаб, 3-ўринни 13-мактаб қўлга киритди.

Мусобақа сўнгида ғолиб гуруҳлар ШХТМФМТТЭБ нинг мақтов ёрлиқлари билан тақдирланди.