Yangiliklar >> Сизга эҳтиром, Устозим!

             Қадаминг гул эрур, нигоҳинг бўстон,

            Таърифинг шоирлар тилида достон.

             Бундайин шарафга етишмоқ учун,

             Устоз бўлиб туғилмоқ эмасдир осон.

   “Устоз” деганда ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат-эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Ўқитувчини илм салтанатининг султони, фан боғининг боғбони сифатида қадрлаймиз, эъзозлаймиз. Юртимизда устоз мураббийларга алоҳида эҳтиром кўрсатиб келинмоқда.      Мактабимизда 1- октябр- “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан тадбирлар давом этмоқда. Куни кеча мактабимизнинг 4-“А” синф ўқувчилари ушбу санага бағишланган байрам эрталиги ўтказди. Тадбирда иқтидорли ўқувчиларнинг қўшиқ ва жозибали рақслари,  чиройли шеърлари, мактаб ҳолатидан лавҳа ва ҳандалари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Устоз, мураббийларни улуғловчи шеър ва қўшиқлар ўтирганлар қалбига хушнудлик улашди.

     Тадбир сўнггида мактабнинг маънавий - маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.А.Омонова сўзга чиқиб, тадбирни мазмунли ташкил этгани учун синф раҳбари ва ўқувчиларга мактаб маъмурияти номидан миннатдорчилик билдирди.

                          

 2- мактаб бошланғич синф ўқитувчиси Холбоева Г.Н.