Yangiliklar >> Спорт-саломатлик гарови

 Мактабда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида мактабнинг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Режа асосида 31 март куни 6-синф ўғил болалари иштирокида спортнинг қўл тўпи тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада 6-В синф ўқувчилари ғолибликни қўлга киритди. Мусобақани ўтказишдан мақсад, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш спортнинг оммавийлигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишдан иборат.




                                                                                      MMИБДЎ:  Омонова З.А.