Yangiliklar >> Спорт-соғлик гарови

 Соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳар бир инсон учун ҳар доим керак.

Мактабимизда шу мақсадда ўқитувчилар ўртасида “Наврўз-умумхалқ байрами” муносабати билан спорт мусобақалари ташкил этиш анъанага айланиб қолган. Куни кеча мактабнинг педагог ва ишчи ходимларидан иборатаёллар жамоалари ўртасида волейбол, теннис , бадментон, шахмат спорт турлари бўйича беллашувларбўлиб ўтди.Волейбол мусобақасида бошланғич синф ўқитувчиларидан иборат“Эпчиллар” гуруҳи 1-ўрин, ҳорижий тиллар методбирлашмасидан иборат “Чаққонлар” гуруҳи 2-ўрин, ишчи ходимлардан иборат “Навбаҳор” гуруҳи 3- ўринни қўлга киритишди. Шахмат мусобақасибеллашувидабошланғич синф ўқитувчиси Ш.Қурбонова 1-ўринни қўлга киритган бўлса, бадментонда Д.Нарзиева ғолиб бўлди.Теннис мусобақасида Л.Раҳимова 1- ўринни қўлга киритди. Ғолиблар мактаб касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғаларибилан тақдирланишди.Хотин-қизлар ўртасида спортнинг тарғиб этилиши оилада ҳам соғлом муҳит шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.



Mактаб касаба уюшма қўмитаси раиси Гавҳар Холбоева