Yangiliklar >> Тил билганга кенг дунё

 2012-йил 10-декабр Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875 сонли қарори ижроси юзасидан Зарафшон шаҳар 2-умумтаълим мактабида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, май ойи Инглиз тили фан ойлиги деб эълон қилинди. Чет тилида таълим сифатини ва самарадорлигини ошириш мақсадида 5-Ж синф ўқувчилари билан “Seasons and weather” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирга устозлар, ўқувчилар ва ота-оналар таклиф этилди. Тадбирда ўқувчилар томонидан тайёрланган фасллар ҳақидаги шеърлар, қўшиқлар, “Синдрелла” ва “Иркит ўрдакча” эртаклари, топишмоқлар, тез айтишлар намойиш этилди. Ўқувчилар ва томошабинлар ўртасида турли ўйинлар ўтказилди. Тадбир якунида устозлар ўз фикр мулоҳазаларини, таклиф ва камчиликларни билдиришди. Шунингдек, қатнашчилар ва фаол ўқувчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Бу каби тадбирлар ўқувчиларнинг чет тилларини ўрганишга бўлган қизиқишларини янада оширишга ёрдам беради ва ўқув йили якунидаги имтиҳонларни топширишда юқори кайфият бағишлайди.
                                                                                                                                                Инглиз тили ўқитувчилари Саламова Малоҳат 
                                                                                                                                                Нарзуллаева Сарвиноз