Yangiliklar >> "Тубанлик"номли бадий фильм

.

 

Зарафшон шаҳар Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 2- умумий ўрта таълим мактабида шаҳар ҳокимлигининг режаси асосида 2012йил 21-ноябр куни  “Тубанлик” номли бадий фильм намойиш этилганлиги тўғрисида

                       МАЪЛУМОТ

  Мактабда 2012 йил 21-ноябр куни мактаб фаоллар залида юқори синф ўқувчиларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 февралдаги “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури тўғрисидаги ПҚ-1717-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар маҳкамасининг 2012 йил 2 мартдаги Республика Комиссиясининг 01-07/1-141- сонли баёнида топширилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига асосан, давлат маблағлари эвазига тегишли ҳуқуқ тарғибот идоралари билан ҳамкорликда диний ақидапарастлик, ёшларнинг ақидапараст оқим ва миссионерлар таъсирига тушуб қолишини олдини олиш, қизларнинг эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари ҳақида ҳикоя қилувчи “Тубанлик” номли бадий фильм намойиши шаҳар ҳокимлигининг режаси асосида 2012йил 21-ноябр куни соат 10:30 дан 12: 00 гача ўтказилди. Фильм намойишида 200 нафар ўқувчи фильми кўриб чиқди ва зўр қизиқиш билан ўқувчилар ва ўқитувчилар жамоасида ўрганиб чиқилди.

   Фильм намойишидан ўқувчилар мустақиллигимизни асрашимиз,қадрига етишимиз кераклиги, ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда миллий ўзлигимиз, азалий қадриятларимизга ёт ва бегона бўлган зарарли ғоялар, ёшларимизнинг онги ва қалбини эгаллашга қаратилган ғаразли интилишлар ҳар биримиздан жиддий масъулият, ҳушёрликни талаб қиладиган кенг куламли масала эканлигини айтиб , ёшларимиз янада огоҳ бўлишга, атрофдаги воқеа-ҳодисаларга эътиборли бўлиши ҳақида хулосага келдилар. Ёшларнинг ақидапараст оқим ва миссионерлар таъсирига тушуб қолишини олдини олиш, қизларнинг эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари ҳақида кенг кўламли тушунчага эга бўлдилар.

   “Тубанлик” номли бадий фильм воқеалари ўқувчи ва ўқитувчилар жамоасида чуқур мулоҳазага сабаб бўлди. 

    Бадий фильмни кўриб фильмдаги воқеаларни ўқувчилар онгига сингдириб, ғурур ифтихор, оилага бўлган меҳр-муҳаббат ва ота-онага муносиб фарзанд бўлиш туйғуларини сингдирилди.

Тайёрлади: Г.А.Маматқулова