Yangiliklar >> Ҳунарли киши хор бўлмас.

Зарафшон  шаҳар 2- умумий ўрта  таълим  мактабида Эстетик фанлар ойлиги муносабати билан 9-синфлар  йигитлари ўртасида «Ҳунарли  киши хор  бўлмас» номли тадбир  ўтказилди. Тадбирда ўқувчилар қуйидаги шартлар асосида беллашишди.

1-шарт. Таништирув .

2-шарт. Ҳунармандларга таъриф.

3-шарт.Чаққонлигингни  намоён қил.

4-шарт. Тош кўтариш.

    Шартлар бўйича 9-«А», 9-«Б», 9-«В», 9-«Г», 9-«Д» синф йигитлари  ўзларининг билими, спорт бўйича чаққонликларини кўрсатиб  куч  синашдилар. Йигитлар томонидан бажарилган шартлар спорт бўйича кўрсатган жонбозликлари томошабинларда чуқур таассурот қолдирди . Тадбирда  ижро этилган рақс ва ашулалар тадбирни янада қизиқарли ўтишини таъминлади. 9-“А” синфнинг “Ёш ҳунармандлар” жамоаси 1-ўрин, 9-“В”, 9-“Д” синфнинг “Дурадгорлар” ва “Лочинлар” жамоаси 2-ўринни, 9-“Г” синфнинг “Кўнчилар” жамоси 3-ўринни қўлга киритди.

Тадбир  сўнгида  жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Ортиқов Зафар Салимович йигитларни олган балларини  эълон қилиб унга номенатсиялар  ёзилган мақтов ёрлиқларини топширди. Устоз йигитларни келажакда ватанпарвар, мард  ўғлон бўлишларига ишонч билдириб уларга омад тилади.

  


Меҳнат  фани ўқитувчиси:                Асадова Дилафрўза Юсуфовна