Yangiliklar >> Устозлар меҳнати муносиб баҳоланмоқда...

 Зарафшон шаҳар ХТБга қарашли 2-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаи Президентининг 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифатли жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3907-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5538-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сонли қарори мазмун-моҳияти юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни мактаб директори Д.Р.Тухтаева олиб борди. Педагог ходимларга қарор ва фармоннинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди. Ўқитувчиларнинг мавқеини юқори даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларга жавобан, ҳар бир педагог ҳалол меҳнат қилиши, эртамиз эгалари бўлган ёшларни чинакам комил этиб тарбиялашга киришишлари лозимлигини алоҳида таъкидлади. Ўқитувчининг таълим-тарбия беришда хатоликка йўл қўйишга ҳаққи йўқ эканлигини яна бир бор таъкидлади.
                     

Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари

Турабаева Шаҳноза Эшонқуловна