Yangiliklar >> Ҳуқуқ билимдонлари

Мактабда 2016 йил 2 март куни “Ҳуқуқ билимдонлари” Республика кўрик танловининг мактаб босқичи ўтказилди.Танлов шартларига кўра 8-9-синф ўқувчилари ўртасида жамоалар шакллантирилди.

1-жамоа “Адолат” , 2-жамоа “Келажак пойдевори” деб номланди. Танлов Низоми асосида жамоалар 3 та шарт асосида беллашди.

1.Тест саволлари.

2.Савол жавоб.

3.Саҳна кўриниши.

1-шарт асосида берилган 25 та тест саволларига жамоалар жавоб беришди.Бунда “Адолат ”жамоаси 50 балл, “Келажак пойдевори” жамоаси 38 баллни эгаллади.

2-шарт асосида жамоалар ўз ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказди.Бунда жамоалар 30 баллдан қўлга киритди.

3-шарт саҳна кўринишида ўқувчилар вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликларига оид муаммоларни очиб бердилар. “Адолат” жамоаси 13 балл, “Келажак пойдевори” 18 балл билан ҳакамлар томонидан баҳоланди.Тадбир якунида ҳакамлар умумий балларни эълон қилди. “Адолат” жамоаси 93 балл билан 1-ўринни эгаллади. КЁИҲ бошланғич ташкилоти томонидан диплом билан тақдирланди.

           

 

Маънавий-маърифий ишлар

  бўйича директор ўринбосари:   З.Омонова ва ҳуқуқ фани ўқитувчиси Н.Журакулова